UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов менежер Али Абдулазиз билан шартномасини узайтирди, дея хабар берди Yahoo Sports.
Томонлар 5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.
Нурмагомедов Dominance MMA менежерлик компанияси раҳбари Али Абдулазиз билан 2014 йилдан буён ишлаб келади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб шу вақтга қадар 27 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. У сўнгги жангини 2018 йилнинг 6 октябрь куни икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегорга қарши ўтказиб, ғалаба қозонганди.
Нурмагомедов навбатдаги жангини жорий йилнинг 7 сентябрь куни Абу Даби шаҳрида ўтказади. Унга енгил вазнда вақтинчалик чемпион Дастин Порье (25 та ғалаба, 5 та мағлубият, 1 та дуранг) рақиблик қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)