«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибрагимович «Портленд Тимберс»га қарши ўйинда симуляция ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланганди (4:0).
Учрашувнинг 50-дақиқасида Ибрагимович рақиб жарима майдони ичида ҳимоячи билан тўқнашув чоғида йиқилди.
MLS тартиб-интизом қўмитаси 37 ёшли шведни ишлатган симуляцияси учун жаримага тортди. Жарима миқдори очиқланмаган.
У мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Атланта Юнайтед» билан бўлиб ўтадиган баҳсни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, Ибрагимович жорий мавсум MLS’да 18 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ҳамда 3 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)