Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

 

УЕФА расмий сайти «Ливерпуль» ва «Челси» ўртасидаги Европа Суперкубоги учрашувида ишлайдиган ҳакамлар номини маълум қилди.

Фото: Evening Standard

Фото: Evening Standard

Учрашувни Стефани Фраппар бошчилигидаги франциялик ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Унга қанотларда Мануэла Николоси ва Мишел O’Нил ёрдам беради. Фраппар эркаклар футболидаги УЕФА тасарруфидаги еврокубок ўйинини бошқарган тарихдаги илк аёл ҳакам бўлади.

«Ливерпуль» – «Челси» учрашуви 14 август куни Истанбулдаги «Водафон Арена»да бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да бошланиши белгиланган.

Маълумот учун, «Ливерпуль» ортда қолган мавсум Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан бўлса, «Челси» Европа Лигасида зафар қучди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар