Болгариянинг София шаҳри мезбонлик қилаётган кураш спорти бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Рушана Абдурасулова бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Қизлар ўртасида -65 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Рушана Абдурасулова дастлаб Хорватия, Хитой Тайпейи вакилларини мағлуб этиб, чорак финалда хитойлик Бинбин Сиангга имкониятни бой бериб қўйди. Сиангнинг финалгача етиб боргани сабаб Абдурасуловада бронза медали учун курашиш имконияти пайдо бўлди.
Рушана бу йўлда дастлаб Қозоғистон вакиласидан, бронза медали учун курашда эса италиялик Вероника Брашидан устун келди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)