Ўзбекистонда Volkswagen билан ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Ўтган йили бош вазир Абдулла Арипов Германияда бўлган ва ташриф доирасида автосаноат доирасида ҳам ҳамкорлик келишувига эришилгани айтилганди, деб ёзади «Xabar.uz».
Хабар қилинишича, Volkswagen ва «Ўзавтосаноат» Caddy 5 , Crafter, Skoda Octavia ва Tiguan автомобилларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Автомобиль ишлаб чиқариш Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги «MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонасида йўлга қўйилиши лозим.
Изоҳ (0)