Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг қирғизистонлик ҳамкасби билан музокараларарида мамлакатга 100 миллион доллар кредит ажаратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Санжар Муканбетов маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, 2018 йил кузида икки давлат раҳбарлари учрашуви чоғида кредит линиясини очишга келишиб олинган. Қарз «Айил Банк» орқали қирғизистонлик тадбиркорларга берилади.
У Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айланмаси ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш олдинда турган энг асосий вазифа эканлигини таъкидлаган. 2018 йил якунларига кўра, ушбу кўрсаткич 340 миллион доллар, 2019 йилнинг дастлабки беш ойи давомида эса 130-140 миллион долларни ташкил этган.
«Импорт экспортдан юқорироқ. Биз Ўзбекистондан асосан мева-сабзовотларни импорт қилсак, кўмир ва цементни экспорт қиламиз. Қирғизистондан Ўзбекистонга цемент имтиёзли шартлар асосида етказилмоқда, аммо жорий йил 1 октябрида ушбу муддат тугайди. Биз ушбу имтиёзли режим сақланиб қолиниши учун келишиб оламиз», — дейди С.Муканбетов.
Изоҳ (0)