• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Менга ҳеч нарса керакмас, шунчаки бахтли бўлишни хоҳлайман». Мардикорлик қилаётган қиз ҳикояси

    Атрофимизда фаолияти муҳим, лекин биз буни яхши билмайдиган касб эгалари кўп. Улар ҳам жамиятимизнинг бир қисми. Бироқ гоҳида айрим инсонлар улар билан мулоқот қилгани ор қилади. Уялади! Аммо улар ҳам одам. Инсон! Уларнинг ҳам кўнгли, ҳис туйғулари бор.

    «Дарё» ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қоладиган касб эгалари билан суҳбат қилди. Лойиҳанинг биринчи қаҳрамони мардикорлик билан шуғулланаётган қиз.

    Унинг илтимосига кўра, исм шарифи ҳамда шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар ўзгартирилди.
     

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Исмим Нигора. Ёшим 35 да. 15 ёшимдан бери мардикорлик қиламан. Кичкиналигимда ота-онам ажрашиб кетган. Борадиган жойимиз йўқ, онам билан ижарама-ижара кўчиб яшадик. Онам менинг келажагимни ўйлаб, бир кишига учинчи хотин бўлиб турмушга чиқди, бироқ ўгай отам мени уйига киритишни истамади. Онам мени ижара уйда қолдириб кетишга мажбур бўлди. Мен эса ҳаммасига рози бўлдим. Вақт ўтиб ўгай отамнинг кўнгли юмшайди, мени бу ердан олиб кетишади деган ҳаёлда ёлғиз яшаб юрдим. Бошида онажоним ўзи ваъда берганидай кўргани келиб ҳар ҳафта озиқ-овқатимдан хабардор бўлиб турди. Бироқ бир муддат ўтиб, ўғил фарзандли бўлди. Очиғи бундан сира қувонмадим. Сабаби шундан сўнг онам ўғай отам ва ўғли билан оввора бўлиб кетди. Мен эса ... унитилдим деб ўйлайман. Ўзимни таъминлаш учун 9-синфдан кейин мардикорликка чиқиб, пул топа бошладим.

    Мардикорликка кимдир пулга муҳтожликдан кимдир эса ...

    Туманимизнинг бир чекка жойида хотин-қизларнинг мардикор бозори бор. Ҳар куни саҳарда ўша ерга тўпланамиз. Бозорда ҳар хил ёшдаги қиз-жувонларни учратиш мумкин. Тонг саҳардан бозор атрофида ишга ёлловчилар машинаси тўпланади. Барчамиз борамиз, гаплашамиз ва улар қилинадиган ишни биз эса кунлик нархимизни айтамиз. Келишсак айтилган жойга бориб ишлаймиз. Меҳнатдан қочмайман. Жазирамаларда ер чопиқларга чиқамиз, далаларда ишлаймиз. Гоҳида оғир ишлар қилишга тўғри келади. Кунлик нархим 30—40 минг сўм атрофида. Майли берганига шукр, ҳалолидан қўймасин.

    Айни пайтда мардикор бозорга чиқмаяпман. «Сезон» пайти бўлгани учун ишни ҳафталик гаплашамиз. Кейин бир аёл бор. Ўша бизга иш топиб беради. Шунинг учун унга ҳар кунги ишдан 1000 сўмдан берамиз. Ҳар куни саҳар ишга кетаман, кеч қайтаман, кўрганим шу! Бундан бошқа ҳаётни билмайман. Бошқача кун кечиришни тасаввур ҳам қилолмайман.

    Очиғи, мени энг хафа қиладигани — мардикор аёлларга нотўғри муносабатда бўлишади. Ҳар хил таклифлар билдирилади. Энг ёмони бунга айрим ҳамкасбларимнинг рози бўлишида ...

    Яъни ҳамма аёллар ҳам фақат моддий эҳтиёж туфайли мардикорликка чиқмайди. Баъзилари оиласидан — аниқроғи эридан, «кўнгли тўлмаган»и учун бу ерга келади. Хуллас, соҳамизда ҳар хил савдо бўлади. Кимга иш қайғуси, кимга ишқ... Майли, ҳар кимнинг ўз виждонига ҳавола. Менга ҳам шунақа «таклифлар» бўлган. Лекин ҳеч қачон бунга рози бўлмаганман.

    Бу дунёда энг катта бахтсизлик — ёлғизлик...

    Сизнингча, дунёдаги энг катта бахтсизлик нима, энг бахтсиз одам ким? Бор будидан айрилган, ёки ўқишга киролмаган ва ё севгилиси ташлаб кетган одамми? Ёки пулсиз одам? Менимча йўқ! Назаримда энг бахтсиз одам — бу ёлғиз одам. У на дардини ва на қувончини бирор ким билан бўлиша олади. Бағрига бошингни қўйиб йиғлайдиган одаминг бўлмаса, яқинларинг бор-у, лекин сен уларга керак бўлмасанг, тирикмисан ўликмисан, сен билан иши бўлмаса... Мана бу ҳақиқий бахтсизлик.... қолганини топса бўлади...

    Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади

    Ишда юрган вақтим бир йигит мени кўриб, ёқтириб қолибди. Ёнимга келавериб, ҳоли жонимга қўймади. Хурсанд эдим, бахтли эдим... Кейин билсам, уйланиб ажрашган экан. «Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади» дегандай унга рози бўлдим. Сабаби ёшим ҳам бир жойга бориб қоляпти. Ундан бошқа «номзод» ҳам йўқ эди. Ахир кимам мардикор қизга уйланарди? Айниқса ёлғизликдан жуда зериккандим. Оқ-қора рангдан иборат ҳаётимга маъно киргизмоқчи, мен ҳам бошқа аёллар қатори турмушга чиқиб, фарзандли бўлмоқчи эдим. Бегона одамларнинг эмас, балки ўз эримнинг, қайната қайнанамнинг хизматини қилиб юришни истагандим. Афсуски, ҳаёт буниям менга кўп кўрди. Тўйимиз бўлай деб турган пайтда бўлажак турмуш ўртоғим жиноят қилиб, қамалиб кетди.

    Йўқотадиган ҳеч нарсам йўқ, ушлаб қоладиган ҳам...

    Ҳозир ҳафтада бир марта топган пулларимни тўплаб, егуликлар олиб уни кўргани бораман. Жинояти оғир, ҳали бери чиқмаса керак. Бошим жуда қотган. На кутишни, на кутмасликни биламан. Тўйни «отказ» қилиб шарт бошқасига тегиб кетай десам бирор номзод йўқ... Лекин уни кутган тақдиримда ҳам қамоқдан чиққандан кейин менга уйланишига кўзим етмайди. Нима қилишга ҳам ҳайронман. На йўқотадиган, на олдингга бошлайдиган бирор илинж бор...

    Шунчаки бахтли бўлмоқчиман...

    Янги ҳаёт бошлашга эса журъатим етмайди. Яна таваккал қилиш, яна йўқотиш. Йўқ, энди бундан буёғига бардошим етмайди. Қўрқаман. Яхшиям шу ишим бор. Саҳардан ишга чиқиб кетаман, кун ботганда ўлгудай чарчаб ётоғимга қайтаман. Шу билан гўё ҳаммасини унутгандай бўламан. Ўзим билан ўзим қолганда эса...

    Биласизми, менга ҳеч нарса керакмас шунчаки бахтли бўлишни хоҳлайман.

    02.08.2019, 16:00   Изоҳ (0)   98831
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда пилла етиштирганлик учун тўланадиган маблағ 2 йилда камида 30 фоизга оширилади

    02.08.2019, 15:55

    Олмаотада зўрлаш жиноятида ўзбекистонлик деб гумон қилинаётган шахс қидирилмоқда

    02.08.2019, 15:20

    Daryo Weekend: Дам олиш кунлари вақтингизни қандай ўтказишни билмаяпсизми? Биз сизга ўз тавсияларимизни бериб борамиз!

    02.08.2019, 15:02

    Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат вазирлиги «Мурда учун миллион» мақоласига жавоб берди

    02.08.2019, 14:35

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    02.08.2019, 14:23

    Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга жалб қилган масъул шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин

    02.08.2019, 14:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бред Питт Анжелина Жоли билан ажрашганидан сўнг икки фарзанди билан умуман гаплашмай қўйгани маълум бўлди

    Кино | 13 июн, 15:07

    Неймар Европага қайтиши мумкин

    Спорт | 13 июн, 14:46

    CNN: Хитой қирувчи самолёти Япония самолётини “таъқиб қилди”

    Дунё | 13 июн, 14:45

    Тошкент вилоятидаги “оғир” тоифадаги маҳаллаларда қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилади

    Ўзбекистон | 13 июн, 14:32

    Британиялик хонанда Дуа Липа турмушга чиқмоқда

    Лайфстайл | 13 июн, 14:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.