Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «OneSoil», «Boston Consulting Group» компаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланишга доир битим имзоланди.
Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу битим «Ақлли қишлоқ хўжалиги» концепцияси доирасида қишлоқ хўжалигига рақамли технологияларни фаол татбиқ этиш, замонавий технологияларни қўллаш орқали Ўзбекистондаги ер майдонлари ва экинларини объектив хариталашга доир ишларни амалга оширишни назарда тутади.
Лойиҳа Ўзбекистондаги бир туман мисолида пилот тарзда амалга оширилиб, бу борада далалардаги экинларни мултиспектрал диапазондаги йўлдош суратларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Хабарда айтилишича, шу йилнинг август ойида қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш ва экинларнинг ўсиши шароитлари бўйича маълумотни аниқлаш, ечимларини ишлаб чиқиш бўйича инвестиция портфелини яратишга қаратилган семинарлар ўтказилади.
Изоҳ (0)