Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида 29 ёшли эркак қидирилмоқда. “Zakon.kz”нинг хабар беришича, у Қозоғистон Жиноят кодексининг 120-моддасида белгиланган жиноятни содир этишда гумонланмоқда.
Таъкидланишича, у Олмаота вилоятининг Или туманида бир қизни таҳқирлаган. «Эркак ўзини Елемесов Абдусамат деб таништириши, қорақалпоғистонликман дейиши мумкин», — дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, жиноят 2018 йилнинг май ойида содир этилган. Или туманида яшовчи қиз Сауле К. болаликдаги дўсти томонидан зўрланган. Гумонланувчи қўлга олинган, сўнг қўйиб юборилган. Бу жиноят иши икки марта ёпиб юборилган.
Воқеага «Не молчи» ҳаракати ва Олмаота вилояти Ички ишлар департаменти аралашганидан сўнггина жиноятчи қидирувга берилган.
Изоҳ (0)