Бугун, 2 август куни ижтимоий тармоқда Азамат Тошбоев номли фойдаланувчи Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов билан бирга тушган суратини жойлаб, «Ажойиб тасодиф» деб пост қолдирди, деб ёзади ЎзА.
Унда қайд этилишича, Азамат Тошбоев Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида кетаётиб, йўлда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг пиёда юрганини кўриб қолади.
«Маддоҳликни четга сурган ҳолда алоҳида таъкидлаб ўтаман: ҳоким жудаям самимий ва содда инсон экан. Йўлда анча гаплашиб кетдик. Ўзининг маслаҳатларини ҳам берди. Бу билан нима демоқчиман: гап селфида эмас, гап ҳокимнинг халққа яқин бўлиш мақсадида кўчада оддий инсондек ишга пиёда кетишида ва йўловчилар билан самимий суҳбат қуришида», деб ёзади у.
Изоҳ (0)