Тошкент метрополитени «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни»ни ноодатий акция билан нишонламоқда. «Алишер Навоий» ҳамда «Пахтакор» станциялари кесишмасидаги ер ости йўлида Ўзбекистон тарихида биринчи марта симфоник оркестр концерт намойиш этди. Бу ҳақда «Nuz.uz» сайти хабар бермоқда.
Давлат филармонияси – «Юниe дарования» камера оркестри мусиқачилари ижросидаги мумтоз ва замонавий куй-қўшиқлар йўловчиларни тўхтаб томоша қилишга чорлади. Ер ости йўли концерт майдонига айланди.
Изоҳ (0)