Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бухоро шаҳридаги бюджет ташкилотлари ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани тўғрисидаги хабарлар бўйича текширув ишларини бошлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Бухорода бюджет ташкилотлари ходимлари Ҳазрати Имом қабристонидаги ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларига жалб этилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Уларда таълим, тиббиёт ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари, маҳаллалар вакиллари, аскарлар бир ойдан бери қабристон ҳудудида жазирама кунларда мажбуран ишлатилаётгани билдирилган.
Изоҳ (0)