Мўйноқ туманидаги тажриба участкасида автоном мини метеостанцияни ўрнатди, деб хабар бермоқда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.
Метеостанция Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) ҳамда Япониянинг Киото университети ўртасида имзоланган меморандум доирасида бир гуруҳ олимлар иштирокида ўрнатилган.
Станция бутунлай автоном бўлиб, алоҳида хизмат кўрсатилишини талаб этмайди. Қурилма аккумуляторли батарея, қуёш панели ва датчик кўрсаткичларини ёзиб оладиган логгердан иборат. Станцияга АҚШнинг Onse компанияси томонидан ишлаб чиқарилган HOBOware сенсорлари ўрнатилган, мазкур сенсорлар орқали вегетацион қатламнинг ва ундан юқоридаги об-ҳаво ҳарорати, атмосфера босими, қуёш радиацияси, ҳаво тезлиги ва йўналиши, ёғингарчиликлар, тупроқ намлиги ва ҳарорати, ер ости сувлари даражаси аниқланади.
Таъкидланишича, бу кўрсаткичлар ўсимликларнинг ўсишини ва ҳосил бўлаётган биомассаларни баҳолашга кўмак бериб, Оролбўйи иқлим шароитларига мос ўсимлик навларини аниқлаш имконини беради.
Изоҳ (0)