• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Cobalt’сиз қолган Шавкатбек, Зироатхон ва Саидахон. Ургутда туғилган эгизаклар нега эътиборсиз қолиб кетди?

    «Дарё» таҳририятига Самарқанд вилоятида дунёга келган уч эгизак ҳақида материал келиб тушди. Унда таъкидланишича, бошқа вилоятларда уч эгизакка Cobalt машиналари совға қилинаётган бир пайтда ургутлик Шавкатбек, Зироатхон ва Саидахонга умуман эътибор берилмаган.

    Мақола муаллифи Ғайрат Йўлдош ҳам, эгизакларнинг қариндошлари ҳам минг истиҳола билан ушбу мақола давлатдан бирор нарса тама қилиш бўлиб қолмаслигига ҳаракат қилгани кўриниб турибди. Айни пайтда, муаллиф Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида иқтисодий вазият анча оғирлигини инобатга олган ҳолда масъул ташкилотлар бирданига уч фарзанд кўрган кам таъминланган оилаларга маълум ёрдам кўрсатиши керак деган фикрни илгари суради.

    Бу фикр қанчалик тўғри? Бозор иқтисодиёти шароитида давлат бунга мажбур эмас-ку ахир?

    Ушбу саволга бизда аниқ жавоб йўқ. Қуйида мақолани келтириб, у билан танишиб чиқишингизни ҳамда бу масалада ўзингиз хулоса қилишингизни таклиф қиламиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дунё тасодифларга тўла, шундай эмасми? Ҳар куни бўлмаса ҳам, кунора ҳар биримиз қандайдир воқеа-ҳодисаларга тасодифан дуч келамиз. Шу жумладан мен ҳам. Куни кеча ана шундай ҳодисалардан бирига тасодифан дуч келдим.

    Telegram’даги каналлардан бирида Ургут тумани Тўрткўл маҳалласига қарашли Қорачекман қишлоғида яшовчи аёл – Мафтуна Қўзибоева май ойида уч нафар эгизакни дунёга келтиргани ҳақида ёзилиб, остида «Қишлоқ врачлик пункти ҳам бу болажонларнинг саломатлиги учун масъул. Шундай экан, тиббиёт ходимларимиздан ўз масъулиятларини унутиб қўймасликларини эслатиб қўймоқчимиз!» деб ёзилган эди.

    Бу хабарни кўриб ҳайрон қолдим. Чунки мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида туғилган мана шундай эгизакларга катта эътибор, турфа ёрдамлар билан бирга ҳатто, маҳаллий ҳокимликлар томонидан «Президент совғаси» деб автомашиналар ҳам топширилди. Ургутда шундай уч эгизак туғилгани ҳақида эса ҳеч ким ҳеч нарсани билмайди.

    Бунинг устига, каналда берилган сурат остида ёзилган гапларда «оқилга ишора, нодонга калтак» қабилида тиббиёт ходимларининг маъсулияти ҳақида ҳам эслатиляпти. «Бу ерда бир гап бор-ов», деб ўша эгизаклар туғилган хонадонни қидириб топиб бордим.

    Хонадонга киргандаги биринчи саволим «Бу эгизаклар ва уларнинг онасидан тегишли одамлар, ташкилотлар, тиббиёт ходимлари, маҳалла раислари, ҳокимият, туман хотин-қизлар қўмитаси дегандай, хабар олишяптими?» бўлди. Саволимга эгизакларнинг бувиси жавоб бериб, Тўрткўл қишлоқ врачлик пункти ҳам, маҳалла раислари ҳам етарли даражада эътибор бермаганини, туман ҳокимияти, туман хотин-қизлар қўмитаси эгизаклар туғилганидан кейин умуман хабар олмаганини, балки ошиқча шов-шув қилишмагани учун туман ва вилоят ҳокимликлари ва туман хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари эгизаклар туғилганидан бехабар бўлиши ҳам мумкинлигини, шунингдек, ўзлари ҳам ортиқча шов-шув керакмас деб ҳеч кимдан ҳеч нарса тама қилмаганини ва ёрдам кутмаганини айтди.

    Гўдакларнинг соғлиги ҳозир яхши экан. Улар ҳар уч кунда бир қути, нархи 120–130 минг турадиган болалар озуқасидан истеъмол қилар, тагликлар ва бошқа харажатлар билан уч гўдакка ҳар ой 1,5 миллион сўмдан кўпроқ кетаётган экан. Ҳозирча амаллашяпти. Аммо барибир болалар парвариши учун бу оилага ёрдам берилиши керак деб ўйлайман. Болалар учун июнь ойида суюнчи пулини беришган. Бошқа ҳеч қандай ёрдам берилмаган. 2 ёшгача бўлган болаларга бериладиган нафақа энди август ойидан берилар экан.

    Болаларнинг отаси Алимардон Қўзибоев Россияга ишлагани кетган. Болаларнинг биттаси ўғил, иккитаси қиз экан. Ўғил болага Шавкатбек, қизларга Зироатхон ва Саидахон деб исм қўйишибди.

    «Бошқа вилоятларда бундай эгизакларга эътибор катта бўляпти, сизларга эса ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмабди», деганимда, болаларнинг бувиси жавоб берди:

    «Ҳозирча болаларнинг харажатини, кам-кўстини бобоси қилиб беряптилар. Ҳеч қаерга мурожат қилмадик, ҳеч кимдан ҳеч нарса тама қилмадик. Акс ҳолда эгизлар 27 майда туғилган эди, ўша пайтларда шов-шув қилиб юборар эдик. Лекин бир нарсани билдик, индамай юраверсангиз, тегишли мутасадди ташкилотлар ёки бошқалари ҳам ёрдам бериш уёқда турсин, эгизлар ҳолидан хабар олиб, бир оғиз сўраб ҳам қўймас экан. Биз билан ҳам шундай бўлди. Биз ошиқча шов-шув бўлмасин деб индамай ўтирдик ва шунга яраша на ҳокимиятдан, на туман хотин қизлар қўмитасидан, на вилоят ҳокимиятидан ҳеч ким бизга эътибор ҳам бермади. Индамай юрилса бундай бўлиши хаёлимизга ҳам келмаган эди».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шундан сўнг маҳалла идорасига бордим. Раис йўқ, котиби Абдужаббор Халилов бор экан, унга эгизаклар ҳақида эслатдим. Котибнинг айтишича, 27 майда туғилган эгизакларга июнь ойида суюнчи пули берилган. Фақат бир ойда икки хил нафақани бериш мумкин эмаслиги учун (бу қоида қаерда ёзиб қўйилган экан, сўрамадим) эгизакларга болалар парвариши учун бериладиган нафақа учун ҳужжатлар бир ой кечиктирилиб июль ойида қабул қилинган ва оиланинг моддий аҳволини ўрганиш ҳамда бошқа жараёнлардан ўтиб, энди август ойидан бу оилага болалар парвариши учун нафақа тўланади. Котибнинг яна таъкидлашича, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарорида белгиланган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби ҳақида»ги низомга мувофиқ, бола парвариши учун тўланадиган нафақа болалар нечта эгиз туғилса ҳам битта бола учун ажратилар экан.

    Очиғи, бу қонун ҳақида эшитиб ҳайрон бўлдим. Мақолани тайёрлаш асносида ўша низомни топиб ўқиб кўрсам, ҳақиқатан у ерда «Болани парвариш қилиш нафақаси ҳар ойда, белгиланган энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўланади. Туғилган болалар сони унинг миқдорига таъсир ўтказмайди – икки, уч нафар бола парвариш қилинганда ҳам аёл ўша ЭКИҲнинг икки баравар миқдорини олаверади», деб ёзиб қўйилган экан.

    Наҳотки қонунларимиз орасида шунақа аҳмоқоналари ҳам бўлса? Тасаввур қилайлик, эгизаклар учта эмас, бешта туғилди. Уларни озиқлантиришнинг ўзи бўлмаяпти. Шундай пайтда уларга битта болага тўланадиган миқдорда арзимаган нафақа тўланиши ўтакетган адолатсизлик-ку!

    Шу қишлоққа хизмат кўрсатадиган «Обод диёр» ҚВПга ўтдим. У ерда эгизаклар ҳақидаги саволларимни эшитиб, «Бўлиши мумкин эмас, биз доим хабар олиб турибмиз», дейишди. Шундан сўнг ҚВПдан бир врач, ҳамшира ва маҳалла котиби ҳамроҳлигида эгизаклар туғилган хонадонга қайтиб бордик. Врач ва ҳамшира «Опа, биз ҳар доим хабар олиб турибмиз-ку, айтинг», дейишганига қарамай, эгизакларнинг бувиси индамай кулимсираб тураверди, аммо андиша юзасидан уларни ёмонламади ҳам. Шу ерда тахмин қилдим: ҚВП врач ва ҳамширалари эгизларни ўз ҳолига ташлаб ҳам қўймаган, аммо етарлича эътибор ҳам берилмаган. Буни ҚВП врачи ва ҳамшираси кўчага чиққанда эгизакларнинг бувиси тасдиқлади. Маҳалла котиби эса хонасида ўзимга айтган гапларни эгизакларнинг бувисини олдида яна қайтарди ва август ойидан бола парвариши учун битта бола ҳисобланган ҳолда нафақа чиқишини маълум қилди.

    Ортга қайтаётиб, Ургут туман хотин-қизлар қўмитаси раисаси бўлган аёлнинг рақамини топиб қўнғироқ қилдим ва ўзимни таништириб, «Тўрткўл маҳалласида туғилган эгизаклардан хабарингиз борми? Эгизакларнинг онасидан хабар олганмисизлар?» деб сўрадим. У хабари борлигини, яқинда бир неча болага туман ҳокимияти ташаббуси билан суннат тўйи қилиб берилганида ўша эгизакларни ҳам онаси билан таклиф этиб, уларга совға-саломлар берганини айтди.

    Ажабландим:

    «Опа, адашмаяпсизми, ахир эгизакларнинг онаси ҳеч ким келгани ва хабар олгани йўқ дедику», дедим.

    «Мен адашмаяпман, туманимизда ҳар кун учта эгизак туғилаётгани йўқку!» – деди опа бироз зарда билан.

    Узр сўраб қўнғироқни уздим ва эгизакларнинг бувиси билан қайта боғландим. У ҳокимият ҳам, хотин-қизлар қўмитаси ҳам, бошқаси ҳам эгизаклардан ва уларнинг онасидан хабар олгани ҳеч ким келмаганини, туман хотин-қизлар қўмитаси раисаси адашаётганини ва набиралари ҳам, келини ҳам ҳеч қанақа тадбирга бормаганини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қизиқ. Уч эгизак шу туман туғруқхонасида туғилган, уларга туман ФҲДЁ бўлими туғилганлик ҳақида гувоҳнома берган, ўтган икки ойдан ошиқ вақт мобайнида аввалига суюнчи пулини олиш, кейин эса болалар парвариши учун тўланадиган нафақани олиш учун ҳужжатлар тўпланган, ФХДЁ ва бошқа ташкилотларда болаларнинг исм-шарифи ва бир санада туғилгани ҳақидаги маълумотлар қайд этилган, аммо эгизакларнинг туғилганидан на ҳокимиятнинг хабари бор, на Ургут туман хотин қизлар қўмитаси раисасининг. Бунинг устига, раиса «Сен биласанми менми, мен уларни тадбирга чақириб совға-салом берганман», деб турса қизиқ бўлар экан. Қаранг, туман хотин-қизлар қўмитаси раисаси май ойида туғилган учта эгизакдан август ойи бошланди ҳанузгача хабари йўқ. Шунақаси ҳам бўлар экан-да. Маҳалла котиби эса «Бир ойда иккита нафақа чиқариш қонунан мумкин эмас» деб, июнь ойида суюнчи пулини ҳужжатлаштириб бериб, бола парвариши учун тўланиши лозим бўлган арзимаган нафақа пулини ҳужжатлаштиришни август ойига ўтказиб юборганини қандай тушуниш керак?

    Очиғи, оиланинг моддий аҳволи бу оилага нафақа пули тўлаш учун мос келмас. Аммо уч эгиз туғиляпти ва уларнинг парвариши яхшигина маблағ талаб қилиши ҳаммага маълум-ку. Бунинг устига, бу оиланинг икки нафар, бири икки ёшда, бири тўрт ёшда яна икки ёш боласи бор. Ана шундай пайтларда маҳалла раислари ҳокимият билан маслаҳатлашиб, оилага эътибор ва ёрдамни ўз вақтида қилса бўлар эди-ку.

    Шундан сўнг айни масалада Ургут туман ҳокимиятига қўнғироқ қилдим. Тахмин қилганимдек, на маҳалла раиси ва на ФХДЁ ходималари хабар бермагани туфайли ҳокимлик мутасаддилари уч эгизак туғилганидан мутлақо бехабар экан. Мен билан боғланган ҳокимият вакилининг айтишича, улар албатта уч эгизакка ҳам, уларнинг онасига ҳам зарур ёрдамни кўрсатади ва бундан буёғига эътиборлироқ бўлади.

    Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб кетишни хоҳлар эдим. Туғилганига икки ойдан ошган бу болалар ва уларнинг онаси ҳақида ҳар қанақасига ўзимча ёза олмас эдим. Шу сабабли аввал эгизакларнинг онасидан, сўнг бувисидан, сўнгра отаси Россияга ишлагани кетгани учун ҳозирда оила бошлиғи бўлган бобосидан рухсат сўрадим. Бобоси анча пайт «Керакмас, бизга ёрдамни Худо берсин. Биз ҳеч кимдан хафа ҳам эмасмиз, кимдандир нимадир тама ҳам қилмаяпмиз, умидвор ҳам бўлмаяпмиз. Шу уч гўдак биравакайига туғилишининг ўзиёқ биз учун байрам ва хурсанчилик бўлди», деган фикрларни билдирди. Аммо мен унга «Эгизакларнинг бобоси сифатида хурсандсиз, отаси сифатида ўғлингиз ҳам хурсанд юргандир, лекин ўша эгизакларни парвариш қилишдаги қийинчиликлар асосан келинингиз ва оиладаги бошқа аёлларининг гарданига тушади. Шундай экан, мен ҳам сизни нимадир тама қиляпти деб ёзмайман. Шунчаки маҳалла мутасаддиларининг, қишлоқ ҚВПнинг, туман хотин-қизлар қўмитаси ва ҳокимлиги мутасаддиларининг эътиборсизлиги ҳақида ёзаман. Улар шу эгизакларнинг онасига ҳам, ўзига ҳам моддий ёрдам бермасин, ҳеч бўлмаса қуруқ қўл билан бориб бўлса-да ҳол-аҳвол сўраши лозим эди», деганимдан сўнг эгизаклар ҳақида ёзишимга рози бўлди.

    Мен ҳам ўша эгизакларга Ургут туман ҳокимияти ёки туман хотин-қизлар қўмитаси нимадир совға берсин деб эмас, Худо шоҳид, оиласига озроқ эътибор берсин деб қоғоз қораладим.

    Мақолани ёзиб бўлганимдан сўнг уни муҳаррирга ташлаб беришдан аввал «Шу гаплар керакмикан, ўринлимикан?» деб обдон ўйлаб кўрдим. Кейин ўйладим: Хўп, бу оила ҳеч кимнинг ёрдамисиз ҳозирча эгизакларнинг парваришини эплаяпти, аммо қачонгача эплай олади? Қолаверса, булар-ку эплаяпти, агар эгизаклар парваришни эплай олмайдиган кам таъминланган бир оилада туғилганида нима бўлар эди? Мақола ОАВда эълон қилиниши шарт, зора шунда нафақат Ургут туман ҳокимияти мутасаддилари, хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари, балки бошқа туман ҳокимият ва хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари сергакроқ бўлиб, ўз ишларига эътиборлироқ бўлса.

    Тўғри, ҳокимият балки бундай оилаларга ёрдам кўрсатишга мажбур эмасдир. Аммо уч эгизак Ургут туманида ҳар куни ҳам туғилаётгани йўқ. Шу учун ҳокимият томонидан озгина эътибор берилса мақсадга мувофиқ бўларди. Албатта, ҳокимият мутасаддилари ҳодисадан хабар топиб эгизаклар ва уларнинг онасига эътибор беришга ваъда берди. Ўйлаймизки, улар албатта ваъдаларини бажаради.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    02.08.2019, 16:34   Изоҳ (0)   295080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси 

    Дунё | 7 июн, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.