Жорий йилнинг 30 июнь куни 05:25 ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус тумани ҳудудидан ўтувчи «Нукус—Ақманғит—Кегейли» йўлида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Нукус туманида яшаган 35 ёшли Ж.Б.ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган эди. Натижада пиёда Ж.Б. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 1 июль куни вафот этган, деб маълум қилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Нукус туманида яшовчи 34 ёшли Т.А. «ВАЗ-2101» русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)