30 июль, сешанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 15-турида Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси меҳмонда Навоийнинг «Қизилқум» клубини синовдан ўтказди.
Учрашувда «шерлар» аъзолари Егор Кримец (11), Марко Симич (17), Игор Сергеев (47, 77) ҳамда Достонбек Ҳамдамов (62) урган голлар «Пахтакор»га «Қизилқум» устидан йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди (5:0).
Мазкур ўйиндан сўнг мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган тошкентликлар очколари сонини 41 тага етказиб олди. «Қизилқум» эса 14 очко билан 10-ўринни банд қилиб турибди.
Coca-Cola Суперлигаси
15-тур баҳси
30 июль, сешанба куни
«Қизилқум»—«Пахтакор» 0:5
Голлар: 0:1 — 11 Кримец, 0:2 — 17 Симич, 0:3 — 47 Сергеев, 0:4 — 62 Ҳамдамов, 0:5 — 77 Сергеев«Қизилқум»: Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе, Стивен Люстица, Салим Мустафоев, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов (Саиджамол Давлатжонов, 50), Руслан Маргиев, Мате Вацадзе (Воҳид Шодиев, 89), Суҳробжон Ярашов (Нодирхон Камолов, 53)
«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Марко Симич (Владимир Козак, 79), Егор Кримец (с), Фарруҳ Сайфиев, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан (Ҳусниддин Ғофуров, 66), Марат Бикмаев (Достонбек Ҳамдамов, 59), Игор Сергеев
Огоҳлантиришлар: Муҳсин Убайдуллаев (22), Фарруҳ Сайфиев (22), Мате Вацадзе (88)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)