ПСЖ ярим ҳимоячиси Рубен Провиденс фаолиятини «Рома»да давом эттиради. Бу ҳақда Париж клубининг Twitter’даги расмий саҳифасида эълон қилинди.
ПСЖ ўйинчига келажакдаги фаолиятида муваффақият тилади. Аввалроқ Провиденс «Рома» билан 4 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабар берилганди. Рим клуби ёш футболчи учун товон пули сифатида унча катта маблағ тўламайди.
Маълумот учун, 18 ёшли хавбек ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади. У ортда қолган мавсум УЕФА Ёшлар Лигаси доирасида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга муаллифлик қилди ва 2 та голли узатма беришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, «Рома» 2018/19 йилги мавсумни А Серия жадвалида 6-ўринда якунлади ва Европа Лигасининг гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Бундан ташқари, клуб Европа Чемпионлар Лигасида ҳам иштирок этиб, 1/8 финалда «Порту»га имкониятни бой бериб қўйди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)