«Сурхон» жамоасини деярли бир ой давомида бошқариб келган мутахассис Бахтиёр Ашурматов ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Сурхон» раҳбарияти мутахассиснинг кейинги фаолиятига омад тилаган.
Эслатиб ўтамиз, Ашурматов 27 июнь куни мазкур лавозимга тайинланганди.
У бунга қадар «Бухоро» жамоасини бошқариб келаётганди.
Қайд этиш лозим, Ашурматов ўтган мавсумда ОКМК клуби билан Ўзбекистон Кубогини қўлга киритганди.
Маълумот учун, 31 июль куни Ўзбекистон Суперлигаси 15-тур доирасида «Бунёдкор» билан бўлиб ўтадиган баҳсга жамоани «Сурхон» ёшлар жамоаси бош мураббийи Владимир Андреев майдонга олиб тушади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)