Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам олий ўқув муассасаларининг бакалавриат таълим йўналиши бўйича тест синовлари бошланди. Имтиҳонлар вилоят ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда Андижон давлат университетининг хорижий тиллар факултети спорт иншоотида ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

— Президентимизнинг жорий йил 17 июндаги «2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат имтиҳонларини тест беталофат ва кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун барча шароитлар яратилди, — дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров. — Тест синовлари ўтказиладиган биноларга бориш йўналишларида йўл кўрсаткичлари ўрнатилиб, ҳар бир ҳудудда тест синовлари жараёни учун зарур ахборот, техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилишига жиддий аҳамият берилди. Хусусан, абитуриентларнинг ҳудуд ташқарисидаги ва ичкарисидаги тўпланиш жойларида соя-салқин жойлар – махсус соябонлар, «микроклимат» тизими ташкил этилди. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларда тиббий навбатчилик йўлга қўйилди. Бинолар кузатув камералари ва шахсни идентификациялаш воситалари билан жиҳозланди.

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Давлат тест маркази вилоят бўлими тақдим этган маълумотларга кўра, вилоятдаги олий таълим муассасаларига кириш учун 75 261 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Уларнинг 53 941 нафари кундузги, 21 320 нафари сиртқи таълим шаклига ҳужжат топширган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 24 525 нафар ёки 48,3 фоизга кўпайган.

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Қабул кўрсаткичи бўйича бир ўринга Андижон машинасозлик институтининг Иқтисодиёт йўналишига 44,6, АДУ Тарих йўналишига 41,6, Педагогика ва психология йўналишига 38, Экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишига 34,3, жисмоний маданият йўналишига 34,5 тани, ўртача ҳисобда эса бир ўринга 13,6 тани ташкил этган.

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Андижонда тест синовлари 14 августга қадар давом этади.

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Фото: Рустам Эшонов

Изоҳ
Асосий янгиликлар