28 июль, якшанба куни футбол бўйича 2 та ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.
Куннинг дастлабки учрашувида Лондоннинг «Арсенал» клуби «Лион» билан беллашди.
Беллашув давомида «тўпчилар» ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянгнинг 35-дақиқада урган голига французлар Мусса Дембеленинг дубли (66, 75) билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Арсенал» «Лион»га қарши кечган баҳсга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» клуби эса Карло Анчелотти бошлиқ «Наполи»га қарши майдонга тушди.
Учрашувда «Наполи» вакиллари Лоренсо Инсине (17), Аркадиуш Милик (28), Амин Юнус (52) томонидан урилган голлар неаполликларга «Ливерпуль» устидан йирик ҳисобдаги ғалабани таъминлади (3:0).
Ўртоқлик учрашувлари
28 июль, якшанба
«Арсенал»—«Лион» 1:2
Голлар: 1:0 — 35 Обамеянг, 1:1 — 66 Дембеле, 1:2 — 75 Дембеле«Ливерпуль»—«Наполи» 0:3
Голлар: 0:1 — 17 Инсине, 0:2 — 28 Милик, 0:3 — 52 ЮнусЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)