Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган Давлат тест маркази директори Мажид Каримов иштирокидаги матбуот анжуманида имтиҳонларнинг очиқлиги ва коррупция масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Мадина Нурман хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Республика Коррупцияга қарши курашиш комиссияси томонидан йўлга қўйилаётган «Коррупциясиз олий таълим» дастурининг биринчи босқичида биз ҳам иштирок этяпмиз. 2019 йил ноябрь ойидан бошлаб Давлат тест маркази саволлар базалари жамоатчилик учун очиб қўйилишини биринчи қадам, десак бўлади.

Маълумки, биз ёпиқ тартибда фаолият юритамиз. 2—3 июлдан эътиборан бевосита тест жараёнларига алоқадор ходимлар, экспертлар гуруҳлари ташқи муҳитдан изоляция қилинган ҳолда ишламоқда. Уларда алоқа воситалари, стационар телефон воситалари ҳам шахслар билан мулоқотни чеклаш учун қўйилмаган. Энди эса жараённинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш учун дастур тайёрлаб, тест амалиётидаги барча вазифа, функцияларни умумхалқ эътиборига намойиш этиш режамиз бор. Албатта, энди булар келгуси йилдан инфратузилма, шароит яратилгач ОАВнинг ёритиши, онлайн тартибда кўрсатиш учун тестлар ишланганидан тортиб, текширилиш жараёнигача қандай йўналишда боришини намойиш этмоқчимиз.»

Абитуриентларни ҳужжат олмасдан рўйхатдан ўтказиш, қабул жараёнида уларнинг суратлари бевосита Ички ишлар органлари тизимидан электрон тарзда юкланиши, тест синовларига кириш вақтида Face-назорат, бахсли ҳолатда бармоқ изи текширувига мурожаат қилиниши, бинолардаги 1 155 тадан ортиқ видеокузатув камералари, 120 дона мобил алоқаларини тўсувчи қурилма, абитуриентлар сонидан келиб чиққан ҳолда металлорамалар ўрнатилиши ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов томонидан имтиҳонларнинг қонун доирасида шаффоф ўтишининг таъминлашини қўшимча қилди.

Бундан ташқари, тест жараёнларига ОАВ, депутатлар, жамоатчилик вакиллари 2 сменада кириб кузатиши ота-оналарнинг ўтган йили онлайн тарзда кўриб билдирган эътирозлари асосида қўлланилаётгани айтилди. Айни амалиётдан кўзланган мақсад биринчидан абитуриентларга халақит бермаслик бўлса, иккинчидан тестга алоқадор бўлмаган шахсларнинг абитуриентларга ёрдам беришга бўлган интилишларини бартараф қилишга қаратилганига урғу берилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар