«Ювентус» ҳужумчиси Мойзе Кин фаолиятини «Эвертон»да давом эттиради.
Tuttosport’нинг хабар беришича, ливерпулликлар футболчи учун Турин клуби ҳисоб рақамига 40 миллион еврони ўтказиши керак бўлади.
Шартномага кўра, туринликлар 19 ёшли италияликни худди шу маблағга қайта сотиб олиш имкониятини ўзида сақлаб қолади.
Аввалроқ Лондоннинг «Арсенал» клуби ёш ҳужумчи учун «Ювентус»га 35 миллион евролик таклиф билан чиққанди.
Маълумот учун, Мойзе Кин «Ювентус» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ортда қолган мавсум у А Серияда 13 та учрашув ўтказиб, 6 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бундан ташқари у Европа Чемпионлар Лигасида 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)