27 июль, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 14-тури доирасида 4 та беллашув якунланди.
Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби Термизда «Сурхон» билан баҳсга киришди.
Беллашувнинг 1-дақиқасида Қарши клуби вакили Ғолиб Ғайбуллаев ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқага келиб Ҳумоюн Муртазоев ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 85-дақиқасига келиб эса «Сурхон» ҳужумчиси Абдулазиз Юсупов ҳисобни қисқартирди (2:1). Орадан 4 дақиқа ўтиб қаршиликлар ярим ҳимоячиси Дониёр Нарзуллаев ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа «Насаф» меҳмонда кечган баҳсда «Сурхон» устидан ишончли ғалабага эришди (3:1).
Мазкур ғалабадан сўнг «Насаф» очколари сонини 24 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида кучли учталикка кирди. «Сурхон» эса 21 очко билан 6-поғонани банд қилиб турибди.
Вадим Абрамов бошлиқ Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Самарқанднинг «Динамо» жамоаси майдонига сафар қилди.
Учрашув давомида «қалдирғочлар» вакиллари Миржаҳон Мираҳмадов (26, 56) ҳамда Хуршид Ғиёсов (40, 45, пеналти) 2 тадан голга муаллифлик қилган бўлса, самарқандликлардан Ихтиёр Тошпўлатов дублга эришди (43, 76).
Ўйин якунига кўра, «Бунёдкор» «Динамо»ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 3 очкога эга бўлди.
Маълумот учун, «Бунёдкор» 24 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда, 18 очко тўплаган «Динамо» эса 8-поғонани эгаллаган.
Шу куни «Бухоро» жамоаси «Андижон» меҳмони бўлди.
Тўқнашувнинг 76-дақиқасида «Андижон» ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқага келиб Фарҳод Бекмуродов ҳам ўз монига битта гол расмийлаштириб қўйди.
Шу тариқа «Андижон» ўз уйида «Бухоро» дарвозасига жавобсиз 21 та гол урди (2:0).
Ушбу ғалабадан сўнг «Андижон» 12 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллади. Ундан кейинги поғонада бораётган «Бухоро» ҳисобида 10 очко мавжуд.
Миржалол Қосимов бошқарувидаги Олмалиқнинг ОКМК клуби сафарда Бекободнинг «Металлург» жамоасига қарши м айдонга тушди.
Баҳсда Бекобод клуби аъзолари Шавкат Муллажонов (31) ҳамда Баҳодир Пардаев (77, пеналти) гол урган бўлса, олмалиқликлардан Зафар Полвонов 66-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Натижада ОКМК сафарда «Металлург»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди
Айни дамда «Метталург» 17 очко тўплаб, 9-ўринда бораётган бўлса, 11-ўринни эгаллаб турган ОКМК ҳисобида эса 12 очко мавжуд.
14-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Coca-Cola Суперлигаси
14-тур баҳслари
27 июль, шанба куни
«Сурхон»—«Насаф» 1:3
Голлар: 0:1 — 1 Ғолиб Ғайбуллаев, 0:2 — 60 Ҳумоюн Муртазоев, 1:2 — 85 Абдулазиз Юсупов, 1:3 — 89 Дониёр Нарзуллаев«Динамо»—«Бунёдкор» 2:4
Голлар: 0:1 — 26 Миржаҳон Мираҳмадов, 0:2 — 40 Хуршид Ғиёсов, 1:2 — 43 Ихтиёр Тошпўлатов, 1:3 — 45, пеналти, Хуршид Ғиёсов, 1:4 — 56 Миржаҳон Мираҳмадов, 2:4 — 76 Ихтиёр Тошпўлатов«Андижон»—«Бухоро» 2:0
Голлар: 1:0 — 76 Ойбек Қиличев, 2:0 — 90 Фарҳод Бекмуродов«Металлург»—ОКМК 2:1
Голлар: 1:0 — 31 Шавкат Муллажонов, 1:1 — 66 Зафар Полвонов, 2:1 — 77, пеналти, Баҳодир ПардаевЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)