Хорватиянинг Загреб шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасида ўзбекистонлик Шарофиддин Лутфуллаев олтин медалга эга чиқди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар берди.
- 60 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Шарофиддин Лутфуллаев мусобақадаги иштирокини тўғридан тўғри иккинчи босқичдан бошлаб, бирин-кетин Словения, Туркманистон ва Қозоғистон вакилларини мағлуб этди.
Шарофиддин ярим финал баҳсида эса мўғулистонлик рақиби Ариунболд Энхтайванни икки дақиқада мағлубиятга учратди.
Финалда Буюк британиялик Эшли Маккензини ҳам иппон баҳоси билан мағлуб этган Лутфуллаев мусобақанинг олтин медалини ҳамда Токиё Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)