Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг Instagram саҳифасига машғулотлардан суратлар жойлади.
Айни дамда Нурмагомедов Дастин Порьега қарши кечадиган чемпионлик учун жангга тайёргарлик кўрмоқда.
«Олдинда яна қийин бир ҳафта бор, ҳаммаси режадагидек кетмоқда», — дея суратларига изоҳ қилдиради Ҳабиб Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, UFC 242 мусобақаси доирасида кечадиган Ҳабиб Нурмагомедов—Дастин Порье жанги 7 сентябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади. Бу Ҳабибнинг UFC’даги чемпионлик камари ҳимояси учун кечадиган иккинчи жанги ҳисобланади.
2018 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган жангда Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорни мағлубиятга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)