Тошкентда йўқолиб қолгани ҳақида хабар берилган сурхондарёлик 19 яшар Зулхумор Нарзуллаева Миробод туманида, танишларининг уйида соғ-омон ҳолда топилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
«У онасининг олдига қайтди, барча араз-гиналар ортда қолди. Қизни топишда бефарқ бўлмаган фуқаролар ва Telegram гуруҳлари маъмурлари ёрдам берди», — дейилади ИИББ хабарида.
ИИББ тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларидан яқинлари ғойиб бўлгани ҳақида аввал ички ишлар идораларига хабар бериш, сўнг маълумотни интернет тармоғида тарқатишни сўраган.
Изоҳ (0)