• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Отаси ташлаб кетган, «ўртоқлар»и томонидан зўрланган ўзбек қизининг аччиқ тақдири

    UNICEF болалар жамғармаси Европа иттифоқи ҳомийлигида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Болаларни миграция таъсиридан ҳимоя қилиш» лойиҳаси доирасида оиладаги носоғлом муҳит сабаб яқинларидан қочиб юрган ўзбекистонлик ҳақидаги мақолани эълон қилди. Унда Ирода исмли қизнинг тақдири ҳикоя қилинади.

    Фото: UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Фото: UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Шаҳарнинг қадимги қисмида жойлашган кафедан таралаётган куйни тонгги шабада атрофга таратиб, йўловчилар эътиборини жалб этади. Қуёш нурлари ерни исицада, сояда ҳали совуқ билинади. Сайёҳлар гуруҳи ортидан паст бўйли қиз чиқиб, шаҳар марказидаги ҳовуз томон юради.

    18 ёшли Ирода енги узун футболканинг устидан юпқа нимча кийиб олган. Сочлари орқага қаттиқ тортиб йиғилган. Унинг бироз шишган юзидан кечаси ухламагани кўриниб туради. Жуда паст овозда гапириши сабабли унинг сўзларини деярли англаб бўлмайди.

    Иродани учрашишга кўндириш осон бўлмади. У келишилган учрашувларга чиқмаганидан кейин, икки кун давомида беҳисоб телефон қўнғироқлари зарур бўлди. «Аввалроқ келмаганим учун кечиринг», - дея Ирода узр сўрайди. «Мен нотаниш одамлар билан учрашишдан қўрқиб қолганман». Унинг айтишича, яқинда бир неча аёл алдов йўли билан Иродани учрашувга чақирган, кейин эса уни калтаклашган. «Улар пулларимни ҳам олиб қўйишди».

    Сўнгги бир неча ой давомида қиз қочқинда яшаб юрибди. Амакиси қизнинг қочиб кетгани тўғрисида хабар берганидан кейин ички ишлар органлари ходимлари Иродани қидириб топишди. Лекин у уйига қайтишдан бош тортди. Амакиси яна уни топмаслиги учун тез-тез иш жойини ва телефон рақамини ўзгартириб турди.

    Ирода оиласида ягона фарзанд эди. Онаси уни дунёга келтириб ташлаб кетганидан кейин, у отаси томонидан бувисининг қўлида катта бўлди. Бувиси унга онаси туғруқ пайтида вафот этган деб айтган. Ирода 12 ёшга тўлганида отаси кўпроқ пул топиш мақсадида Россияга жўнаб кетди. Ўшандан бери у отасини кўрмади.

    Кейин жуда ҳам мудҳиш воқеа содир бўлди. Ирода фақат мева шарбати ичганини эслайди. Кейин эса қорнида кучли оғриқ билан қон кўлмагида ўзига келди. Маълум бўлишича, шарбатга гиёҳванд модда қўшилган ва қиз зўрланган. Ўшанда Ирода атиги 13 ёшда эди.

    Олти йил аввал бошидан кечирганларини тасвирлар экан, Ирода яна оғриқни сезгандек қорнини ушлайди. «Бу ҳаётимдаги энг ёмон кун эди. Ўша куни мен энг азиз нарсадан – ўз қадр-қимматимдан айрилдим». Парчаланган орзу-умидлари билан бирга у ўз устидан назоратни ҳам йўқотди. Натижада тарбияси оғир болалар учун махсус таълим муассасасига жўнатилди.

    Чет элда ишлаётган ўзбекистонликларнинг сони ортиб бораётгани сари, бир ёки иккала ота-онасиз уйда қолган болаларнинг сони ҳам ортди. «Халқаро тадқиқотлар шуни кўрсатадики, миграция оила тузилмасига ва қолдирилган болаларга чуқур таъсир қилади», - дейди UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн. «Ота-оналарнинг миграцияси туфайли болалар оиланинг бузилиши оқибатларидан азият чекиши, етарлича ғамхўрлик кўрмаслиги ва махсус муассасага жўнатилиш хавфига дуч келиши мумкин».

    Махсус мактабда ўтган уч йил мобайнида Иродага отаси уч марта қўнғироқ қилди. У Россиянинг қайси шаҳрида эканлигидан қизнинг хабари йўқ. Бу тўғрисида у отасидан  сўрамаган ҳам. Отаси ҳам буни қизига айтмаган. Фақатгина қайтиш нияти йўқлигини маълум қилган.

    Иккинчи маротаба махсус муассасага Ирода озиқ-овқат дўконидан маҳсулот ўғирлагани учун жўнатилди. У ердан чиққанидан бери ҳар ҳафта участка нозири билан учрашиб, ҳисобот бериб туради. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари билан қайта-қайта учрашгани сабабли Ирода улардан жуда қўрқиб қолган. Суҳбат давомида ҳам атрофда ички ишлар ходимлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун у ён-атрофга тез-тез қараб қўяди.

    «Мен ўтмишга қайтишни истамайман», — дейди у кўчада ўтказган ҳаётини назарда тутиб. Ҳозир Ирода бозор ёнидаги чойхонада официант бўлиб ишлайди.  Мушт қилиб тугилган бармоқларини ёяр экан, пушти ранг бўёқ қолдиқлари қолган тирноқлари кўзга ташланади. Кунига 13 соат ишлаб топган 35 минг сўм пули ижара ҳақи билан еб-ичишдан ортмайди.

    Ирода мактабни тугата олмади. Махсус муассасадан қайтганида у 18 ёшга тўлган эди. Қолган икки йилни ўқиш истаги бўлсада, бунга кўзи этмайди «Ҳеч қайси ота-она мен уларнинг фарзандлари ёнида бўлишимга йўл қўймайди», - дейди у.

    Ироданинг дўстлари йўқ. Ўнг билагидаги «Ж» ҳарфи шаклидаги қўлбола татуировка унга махсус муассасадаги энг яхши дугонасини эслатиб туради. Бошқа 14 қиз билан бирга улар уч йилдан ортиқ вақт давомида битта хонада яшашган.

    Фото: UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Фото: UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Ирода умидсизликка тушган вақтларида ўткир тиғ билан иккала билагини кесиб ўзига жароҳатлар етказган. Ўша кўплаб излар кийимининг узун енглари остида кўринмайди.

    Ирода амакисининг уйига қайтишни истамайди. «У мени яна уйда қамаб қўяди». Ҳеч кимга ишонмасдан у қочишда давом этади.

    «Мактабни тугатсам бўлди, менга бошқа ҳеч нарса керак эмас», - дейди у.

    26.07.2019, 15:35   Изоҳ (0)   325256
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда Исроил тажрибасидан фойдаланади

    26.07.2019, 15:26

    Қашқадарёдаги мавжуд 8884 та трансформаторнинг 65 фоизи яроқсиз

    26.07.2019, 15:20

    Шавкат Мирзиёев: Қандай қилиб одамларнинг даромадини оширамиз, деган савол мени ҳар куни қийнайди

    26.07.2019, 14:41

    Кореялик экспертлар Тошкентда жамоат транспорти йўналишларини кўпайтириш ва шахсий автотранспорт ҳаракатини чеклашни таклиф қилди

    26.07.2019, 14:30

    Самарқанддаги махсус мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди

    26.07.2019, 14:18

    «Дарё» илк марта тест синовлари жараёнини суратга олишга рухсат берилган ОАВлар рўйхатига киритилди

    26.07.2019, 13:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.