• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фотогалерея: Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасига саёҳат

    «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош гуруҳ таркибида Ўзбекистоннинг энг баланд чўққиси бўлмиш Ҳазрат Султонга саёҳат қилди. Қуйида у ўз таассуротлари билан ўртоқлашади.

    Ҳаммаси ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятида фаолият юритадиган сайёҳлик фирмаларидан бирининг «Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтаси, Ҳазрат Султон чўққисига саёҳат уюштириши» ҳақидаги эълонини кўриб қолишимдан бошланди. Орадан бироз ўтиб, ўша сайёҳлик фирмасига қўнғироқ қилдим-да, уч ўртоғим ва ўзимни рўйхатга ёздириб қўйдим. 22 июль куни улар қўнғироқ қилиб, 24 июль куни эрталаб соат 07:00 да Китоб шаҳрида бўлишимизни сўрашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳазрат Султон ҳақида

    Ҳазрат Султон чўққисининг баландлиги, денгиз сатҳидан ҳисоблаганда, 4 688 метрни ташкил этади. Ушбу чўққи Ҳисор тоғ тизмасидаги сувайирғичнинг жанубий қисмида, Киштут дарёсининг бошланиш қисмида жойлашган. Чўққи атрофдаги ҳудудлардан тик қурумли қоялар ҳосил қилиб кўтарилган. Чўққининг ёнидан оқиб ўтувчи ва шу ҳудуддан бошланувчи дарёлар ҳавзасида абадий қор ва музликлар ястаниб ётибди. Ҳазрат Султон чўққиси Европадаги энг баланд Монлбан чўққисидан 120 метр пастроқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу жой халқ орасида Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтаси эмас, зиёратгоҳ сифатида машҳур. Катталардан эшитганман, қадимдан одамлар турли вилоятларимиздан от, эшак миниб, пиёда ҳолда тоғлар ошиб зиёратга келган. Эслайман, 1995–1998 йилларда ҳамқишлоқларим ҳам тоғ ошиб, шу зиёратгоҳга бориб келар эди.

    1999 йил 16 февраль воқеаларидан сўнг қўшни Тожикистон билан алоқаларимиз ёмонлашди. Ўртада виза муносабатлари жорий қилинди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан тоғларга миналар кўмилди. Шундоққина чегара олди ҳудудида жойлашгани учун Ҳазрат Султонга зиёратга бориш ҳам ёпиб қўйилди. Ўшандан кейин оддий аҳолига, сайёҳларга Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасида жойлашган бу зиёратгоҳга бориш мутлақо тақиқланди. Охирги борганлар бу чўққи ва унда жойлашган зиёратгоҳга 1998 йилда борган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Орадан 20 йил ўтиб, 2018 йилда Тожикистон билан дўстона алоқаларимиз тикланганидан сўнг бу зиёратгоҳга чиқишга яна рухсат берилди ва ўтган йил илк зиёратчилар ва сайёҳлар бу чўққига чиқишга муваффақ бўлишди.

    Ўша машҳур Кўл қишлоғи

    24 июль куни эрталаб соат 08:00 да Китобдан манзил сари йўлга отландик. Йўл Ҳазрат Султон чўққиси остигача борар экан, аммо у йўлларда фақат йўлтанламас машиналар юра олар экан. Шу туфайли бизга «Нива» беришди. Китобдан манзил сари борар эканмиз, йўллардаги манзара жуда ҳам ажойиб эди. Айниқса узун чўзилиб кетган Ҳисорак сув омбори жуда ҳам ажойиб манзара ҳосил қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Борадиган манзилимизда охирги аҳоли пункти ўша қишда йўлларини одам бўйидан баланд қор босиб қолган Кўл қишлоғи экан. Китобдан Кўл қишлоғига борадиган йўл, Ҳисорак сув омборига келиб қуйиладиган Оқдарё ёқалаб чиқиб борар экан. Ҳисорак қишлоғидан уёғи, Кўл қишлоғигача бўлган 50 километр атрофидаги йўлда ҳам оддий машина кўрмадик. Ҳаммаси «Нива», «УАЗ» машиналари. Ҳайдовчимиз Кўл яқинидаги Ғилон қишлоғида яшовчи Улуғбекнинг айтишича бу атрофларда яшайдиган аксарият одамларнинг уловлари асосан «Нива» ва «УАЗ» русумли машиналар экан. Сабаби, Ҳисоракдан Кўл қишлоғигача бўлган йўл жуда тор, нотекис экан. Ҳақиқатан асфалт бўлмаган у йўлларда оддий машиналар жуда қийинчилик билан ҳаракатланади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кўл қишлоғи жуда баҳаво жойда жойлашган экан. Атрофдаги қир-адирларда жойлашган обод экин ерларини кўриб шунга амин бўлдимки, Кўл қишлоғи аҳолиси жуда меҳнаткаш экан.

    Чўққи сари

    24 июль куни, атрофни томоша қилиб Китобдан Кўл қишлоғига етиб боргунимизча соат 14:00 бўлиб қолди. Шундан сўнг соат 18:00 гача ҳамма саёҳатчиларни йиғилиб боришини кутдик. Шу ерда «қачон чўққи сари йўлга чиқамиз?» деб ичимиз қизиб, бироз диққат ҳам бўлдик. Аммо чегара қўшинлари ҳарбий қисмидан рўйхатдан ўтиб, чўққи сари йўлга чиққанимиздан кейин диққат бўлганимиз ҳам дарров эсимиздан чиқди. Сабаби... Сабаби атрофни гўзаллигига тил ожиз эди. Кўлдан Ҳазрат Султон чўққиси остигача 18 километр экан. Ана шу 18 километрлик йўлда иккита тоғ тизмасининг устидан ошиб ўтдик. Йўлда фақатгина битта машина сиғади. Ниҳоятда тор бўлган бу ҳали тик ёна бўйлаб тепага чиқади, ҳали яна ўшандай тик нишаблик билан пастга тушади. Бу йўлда юриш жуда завқли бўлди. Ҳайдовчимиз ёш бўлса ҳам ўз ишининг устаси экан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Чўққига чиқиш

    Кўл қишлоғидан чўққи остигача бўлган йўлни икки соатда босиб ўтдик. Борсак охирги манзилда биздан олдин борган камида ўнтача машина ва 40–50 нафар одам бор эди. Шундан кейин яна икки соатча ҳамма йиғилишини кутдик. Соат 21:00 гача 100 дан ошиқ кишилик гуруҳ йиғилдик ва чўққи сари йўл бошладик. Чўққига чиқадиган сўқмоқ бир жойда нишаброқ бўлса, бир жойда жуда тик эди. Юриб ўрганмаганмиз, бироз ўтиб оёқларимиз оғриб, ўзимиз чарчаб қолдик. Аммо зиёратчиларнинг асосий қисми ёши катта отахонлар, онахонлар, аёллар эди, уларни олдида уятга қолмайлик деб тишни тишга қўйиб юравердик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бизга чўққигача айлана сўқмоқлар орқали 7–8 километр йўл юрамиз дейишган эди. Аммо назаримда, камида 11–12 километр масофани босиб ўтдик. Саҳар 3:30–4:00 ларда чўққи олдида эдик. Чўққи атрофида ҳаммаёқ музлик билан қопланган экан. Икки шеригимиз чўққи тепасига чиқди. Йўл бошловчи бўлмагани учун мен ва яна бир шеригим сўқмоқда адашиб бошқа томонга ўтиб кетибмиз. Чўққини топиб борганимизда уни тепасига чиқиш учун на кучимиз, на мадоримиз қолган эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «100 дан ошиқ одам қўлида фонар билан юрса қандай адашасизлар?» дейишингиз мумкин. Бошида шунча одам сўқмоқда жипсроқ юрдик. Тепага чиққанимиз сари кимдир орқада қолиб кетди, кимдир олдинлаб кетди ва шу тариқа уч-тўрт кишилик тарқоқ гуруҳчаларга бўлиниб кетдик. Ана шундай ҳолатда ҳали бу тарафда, ҳали у тарафда узоқдан фонар ёруғи кўринади ва биз уларнинг қайси бирини ортидан юришни билмай қолдик ва шу тариқа чўққи остига осонроқ олиб борадиган сўқмоқни йўқотиб қўйдик.

    Чўққида ҳаво ҳарорати -2, -3 атрофида совуқ эди. Иссиқ кийимларда ҳам музлаб қолдик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қуёш чиқиши ва чўққидан тушиш

    Биз қуёшни чиқишини чўққи тепасида кутиб олган бўлмасак-да, қарийб ўшандай баландликдаги бошқа бир чўққидан кузатдик. Қуёш чиққанидан кейинги манзаранинг таърифига тил ожиз эди. Тўрт томон атрофимиз баландлиги 4 500 метрдан ошиқ бўлган баҳайбат тоғлар, музликлар билан ўралган. Кун ёришгандан сўнг кўрган мўъжизаларимиз чарчоқни ҳам, чўққини остига бориб, адашиб арзимаган нечадир метрга чиқа олмаганимизни ҳам унуттириб юборди. Аммо барибир пастга тушиш қийин бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Чўққига кечаси чиқар эканмиз, фақат оёқ остидаги сўқмоқни кўрганмиз, холос. Ортга қайтиб тушишда чиқиб борган йўлимизни, унинг атрофини кўриб очиғи у йўллардан кечаси қоронғуда қандай чиқиб борганимизга ҳайрон қолдим. Одамнинг ваҳми келади.

    Чўққидан уч соат деганда зўрға пастга тушиб келганимда икки оёғим тиззадан пасти оғриқни зўридан чидаб бўлмас даражада эди. Пастда шерикларим тушиб келгунча бироз дам олдим. Шундан сўнг ортга қайтдик.

    * * *

    Шу ўринда икки оғиз ташкилотчилик ҳақида ёзмасам бўлмайди. Бизни саёҳатга олиб борган сайёҳлик фирмаси бу иш учун бир нечта ташкилотлардан рухсат олган. Шунча одамни соғ-саломат бориб келишини зиммасига олиб саёҳатни уюштиряпти. Аммо ташкилотчилик ноль. Чўққининг остига етгунимизча бўлган ишлар арзимасдир, аммо қоронғуда 4 600 метрдан баланд тоғга 100 дан ошиқ одамни йўлбошловчисиз, ўзларини қўйиб юбориш бу жуда ҳам нотўғри иш. Қолаверса, юқорида ёздим, 20 йил давомида бу чўққига ҳеч ким чиқмаган ва шу туфайли одамлар орасида сўқмоқларни биладиган ҳеч ким йўқ эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Умуман олганда, саёҳатимиз жуда мароқли ўтди. Бу саёҳатга очиғи анча-мунча оёқлар дош бера олмайди. Сабаби кўрдик чўққига чиқмоқчи бўлган одамларнинг ярмидан кўпи ортга қайтди. Аммо барибир бир уриниб кўриш керак. Чўққига чиқа олмасангиз ҳам атрофни гўзаллигидан баҳраманд бўлиб қайтасиз.

    26.07.2019, 07:51   Изоҳ (0)   90647
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Систит — бу уят эмас!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистондаги қурғоқчиликка қарамай, ҳўл мева ҳосилдорлиги ўтган йилга нисбатан икки баравар ошди

    Афгонистон | 2 июн, 18:05

    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

    Реклама | 2 июн, 18:00

    Гайдай ҳам хато қилади: “Кавказ асираси” фильмида режиссёр эътиборидан четда қолган хатолар

    Кино | 2 июн, 17:55

    Камбоджа Таиландни Халқаро судга беради

    Дунё | 2 июн, 17:45

    Коллаген озишга ёрдам берадими? Олимлар жавоб берди

    Лайфстайл | 2 июн, 17:30

    Ўзбекистонда фуқаролар тарвуз-қовундан заҳарланиб вафот этгани айтилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 17:26

    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

    Реклама | 2 июн, 16:30

    Ўзбекистонда ош тайёрлаш қимматлашиб бормоқда: янги нархлар қандай?

    Ўзбекистон | 2 июн, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.