Санкт-Петербургда 37 ёшли аёл тўрт эгизакни дунёга келтирди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилади.
«23 июль, сешанба куни эрталаб соат 10:25 да уч ўғил ва бир қиз туғилди. Ўғил болаларнинг вазни 1 кило 870 грамм, 1 кило 930 грамм, 1 кило 580 грамм ва қиз — 1 кило 540 грамм. Она ўзини яхши ҳис этмоқда», — дейилган хабарда.
Шифокорлар режа асосида онага кесарча кесиш операциясини амалга оширди.
Чақалоқлар 35 ҳафталик муддатда Апгар шкаласи бўйича яхши баҳо билан дунёга келди. Ҳозирги вақтда болалар мустақил нафас олмоқда.
Изоҳ (0)