«Барселона»нинг ёшлар жамоаси собиқ сардори Хави Симонс фаолиятини ПСЖда давом эттиради. Бу ҳақда Париж клубининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
16 ёшли футболчи эркин агент сифатида парижликлар сафига келиб қўшилди. Томонлар 2022 йилга қадар шартнома имзолади.
Аввалроқ Симонс «Барселона»дан кетишини маълум қилганди. Каталония клуби футболчини ўз жамоасида олиб қолишга уринди, бироқ Симонс буни рад этди
Маълумот учун, Симонснинг агенти Мино Райола ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)