• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг «ёнғоқ» потенциали: уни қандай рўёбга чиқарса бўлади?

    UzAnalytics «Ўзбекистоннинг  ‘ёнғоқ’ потенциали: уни қандай рўёбга чиқарса бўлади?» номли мақола чоп этди. Унда Ўзбекистонда ёнғоқ плантациялари томон илк қадамлар, экспорт бўйича нега етакчи мамлакатлар қаторида эмаслиги ва ёнғоқчиликни ривожлантириш дастури ҳақида сўз боради. Қуйида мақола тўлиғича келтирилган.

    Фото: UzAnalytics

    Фото: UzAnalytics

    Дунёда ҳар йили 2 миллион тоннадан зиёд ёнғоқ етиштирилади ва истеъмол қилинади. Сўнгги 4 йилда ушбу маҳсулотни истеъмол қилиш 20 фоиз ўсди. АҚШ, Чили, Украина, Хитой ва Молдова энг кўп ёнғоқ экспорт қилувчи мамлакатлар сирасига киради. Чили, Украина ва Молдова сингари ривожланаётган мамлакатларнинг умумий экспорт ҳажмида ёнғоқнинг аҳамияти катта. Масалан, 2017/2018 йилги мавсумда Украинанинг ёнғоқ экспортидан тушган даромади 131,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Таққослаш учун 2017 йилда Ўзбекистон автосаноати умумий миқдори 143 миллион долларлик енгил, юк машиналари ва автобусларни экспорт қилди. Яна бир мисол: Чили ёнғоқзорларни 5 бараварга кўпайтириб, экспорт ҳажмини қарийб 1 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

    Ўзбекистон ушбу маҳсулотни етиштириш бўйича қулай иқлим шароитига эга бўлишига қарамай, ёнғоқ экспорт қилувчи асосий мамлакатлар қаторига кирмайди. Бунинг сабаби нима?

    Ёнғоқ плантациялари томон илк қадамлар

    Ёнғоқ етиштириш ва қайта ишлаш корхонаси раҳбари Толибжон Абдужалилов ҳар куни эрта тонгдан ёнғоқзорига йўл олади. Жорий йил баҳорида 30 гектар майдонга Американинг Чандлер навли 5 минг дона ёнғоқ кўчатини эккан эди. Бу Самарқанд вилоятида тажриба тариқасида яратилган дастлабки ёнғоқ плантациясидир.

    «Чандлер тез ҳосил берадиган нав бўлиб, учинчи йилдан ҳосилга кира бошлайди. Яна 500 гектар майдонни ёнғоқзорга айлантиришни режалаштиряпман. Бошқа навларни экиб кўрмоқчимиз. Бу маҳсулотга талаб катта. Биз бутун республика бўйлаб ёнғоқ харид қиламиз. Уларни қайта ишлаб, қадоқлаб, сўнгра Туркия, Озарбайжон, Беларус, Бирлашган Араб Амирликлари, Ироқ ва Эронга экспорт қиламиз», – дейди 21 йилдан буён ёнғоқ бизнеси билан шуғулланиб келаётган Толибжон.

    Ўтган йили Толибжон Абдужалиловнинг корхонаси 1,1 миллион долларлик ёнғоқни четга сотди.

    Ёнғоқ – чиқиндисиз маҳсулот. Толибжон айтишича, унинг нафақат мағзи, майдалангани ва уни, шунингдек, пўстлоғи ва ичидаги парда деворлари ҳам харидоргир.

    Фермер ёнғоқ кластери ташкил этишни режалаштирмоқда: давлат ажратиб берган 2 гектар ерда логистика маркази барпо этяпти.

    Ўзбекистон Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилари ва экспорт қилувчилари уюшмаси мутахассиси Элбой Бозоров сўзларига кўра, ҳозирги кунда мамлакатимиздаги ёнғоқзорлар (саноат кўламида етиштирилаётган ёнғоқ плантациялари) майдони 7,5 минг гектарни ташкил этади. 2021 йилдан бошлаб, ушбу ёнғоқзорларда етиштириладиган маҳсулот четга экспорт қилина бошлайди.

    Фото: UzAnalytics

    Фото: UzAnalytics

    Фото: UzAnalytics

    Фото: UzAnalytics

    Нега Ўзбекистон ёнғоқни экспорт қилувчи асосий мамлакатлар рўйхатига кирмаган?

    «Ёнғоқ – намликни ёқтирадиган дарахт. Ўзбекистоннинг айрим жойларида, масалан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида уни суғормай ўстириш мумкин. Бунда ёғингарчилик миқдори 800—900 миллиметрдан кам бўлмаслиги керак», – дейди биология фанлари номзоди, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ходими, республикадаги ёнғоқзорларни ривожлантириш лойиҳаси раҳбари Евгений Бутков.

    Унинг айтишича, Совет даврида ҳамма эътибор пахтага қаратилгани сабабли бундай экинларни етиштириш учун суғориладиган ерлар ажратилмаган. Шу боис Ўзбекистонда ёнғоқ плантациялари ривожланмаган.

    «Шундай бўлсада, республикада ёнғоқдан 40 минг тоннага яқин ҳосил олинади. Бироқ у экспортга ярамайди. Четга сотиш учун бир хил нав ва катта партиядаги ёнғоқ керак. Бунга фақат ёнғоқ плантациялари яратиш йўли билан эришиш мумкин. Европа билан Америкада ёнғоқнинг сариқ қобиқли ва сарғимтир мағизли навига талаб катта. Бизда эса кўпроқ жигарранг ва қизғиш рангли ёнғоқ навлари етиштирилади. Гарчи улар сариқ тусдаги ёнғоқ навидан анча мазали бўлсада, хорижда бошқа нав стандартлари қабул қилинган. Шу боис биз мағзи сариқ рангли навларни экспорт учун етиштиришимиз керак,» – дейди Бутков.

    Унинг фикрича, Президентнинг 2016 йилда «Ўзбекистонда ёнғоқчиликни ривожлантириш тўғрисида»ги қарори қабул қилингандан сўнг республикага Американинг Чандлер навли ёнғоқ кўчатларини олиб кириш йўлга қўйилди. Афсуски, биз ҳали ушбу нав кўчатларини плантацияларда ўстириш бўйича етарли тажрибага эга эмасмиз. Ҳозирги кунда ёнғоқни саноат миқёсида ишлаб чиқариш бўйича илк қадамлар ташланяпти.

    Ўзимизда ҳам тез ҳосил берадиган ёнғоқ навлари бор. Масалан, 1947 йилда олим Семён Колмогоров бутун СССРда машҳур бўлган «Идеал» навини етиштирган эди. Ҳатто ўша пайтларда ёнғоқ кўп етиштирилган Украинада ҳам ушбу нав кўчатларига талаб бўлган.

    Калифорниядан келтирилган Чандлер ёнғоғи кўчатлари ҳали иқлим шароитимизга мослашиб улгурмади. У ернинг иқлими бизникидан бутунлай фарқ қилади. Калифорнияда биздаги баҳорги совуқ об-ҳаво ёки жазирама ёз йўқ. Шу боис бу нав Ўзбекистонга қандай мослашиб кетади, қанақа ҳосил беради ва қандай касалликларга чалинади – олдиндан бир нарса дейиш қийин.

    Янги ёнғоқзорлар ташкил қилинганига энди уч йил тўлди. Улар Самарқанд вилоятининг Жомбой ва Булунғур, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида барпо этилди.

    Фото: UzAnalytics

    Фото: UzAnalytics

    Фото: UzAnalytics

    Фото: UzAnalytics

    Украина тажрибаси: ҳар битта экилган янги кўчат учун компенсация берилади

    Украина дунёда ёнғоқ етиштириш бўйича тўртинчи, экспорт қилиш бўйича эса учинчи ўринни эгаллайди. Ушбу мамлакатда ёнғоқзорлар майдони йил сайин ортиб бормоқда. Украина ҳукумати ҳар бир янги экилган кўчат учун 330 гривна (қарийб 12 доллар) компенсация бериш орқали фермерларга ёрдам кўрсатмоқда.

    Украина аграр конфедерацияси таҳлилчиси Неля Онишенконинг маълум қилишича, 2018 йилда ёнғоқзорлар майдони 3 фоиз ўсиб, 18,9 минг гектарга етди. Айни дамда ҳосилнинг атиги 14 фоизи саноат миқёсида етиштирилади.

    Украинада етиштирилган ёнғоқнинг қарийб 70 фоизи экспорт қилинади. 2017-2018 йилги мавсумда ушбу мамлакатнинг ёнғоқ экспортидан олган даромади 131,5 млн. доллар бўлди. Жорий йилда эса ушбу кўрсаткич қарийб 180 млн. долларга етиши кутилмоқда.

    Қўшни мамлакатларда-чи?

    Қозоғистон саноат миқёсида ёнғоқ етиштириш йўлидан бормоқда

    Сўнгги икки йилда Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида ёнғоқ хўжаликларини ривожлатирмоқда. Ҳозирги кунда вилоятдаги ёнғоқзорлар майдони – 257 гектар. 2018 йилда ушбу ёнғоқзорлардан 627 тонна ҳосил олинди.

    Туман марказлари бозорларида қабул пунктлари очилган бўлиб, у ерда бир килограмм ёнғоқ ўртача 400—500 тенгега (1,04—1,30 доллар) сотиб олинади. Тадбиркорлар ёнғоқни қайта ишлаб (пўстлоғидан тозалаб), бир килограммини 1200—1500 тенгедан (3,12—3,9 доллар) сотади.

    Олмаота, Жамбил, Туркистон вилоятларида мамлакатнинг қариб 85 фоиз ёнғоғи етиштирилади. Яқин 2—3 йилда Қозоғистонда ёнғоқзорлар майдонини 5 минг гектарга етказиш мўлжалланмоқда.

    Ўзбекистонда ёнғоқчиликни ривожлантириш бўйича давлат дастури

    2017 йил июнида Ўзбекистонда 2017—2020 йилларда ёнғоқ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича давлат дастури қабул қилинган эди. Ушбу дастур 4 та босқични қамраб олади:

    • биринчи босқич (2017–2019 йиллар) – ёнғоқ кўчатларини республикага олиб келиш;
    • иккинчи босқич (2018—2019 йиллар) – ёнғоқни пайвандлаш учун пайвандтагларни келтириш;
    • учинчи босқич (2020 йил) – лаборатория шароитида ёнғоқнинг тегишли минтақа табиий-иқлим шароитларига мос юқори ҳосилдор навларини ишлаб чиқариш;
    • тўртинчи босқич (2018–2020 йиллар) – ёнғоқ етиштириш ва уни ички ҳамда ташқи бозорда сотишни йўлга қўйиш.
    Ёнғоқ плантацияларини барпо этиш учун қарийб 10 минг гектар ер ажратилади. Республика бўйича Андижон, Қашқадарё, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ёнғоқзорлар барпо этилади. Бундан ташқари, ана шундай плантацияларни яратишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун 50 миллион долларгача кредитлар ажратилади.

    24.07.2019, 10:07   Изоҳ (0)   21979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда бузилган «Ezidyor» тўйхонаси эгаси ваъда қилинган ресторанни олишга уринмоқда

    24.07.2019, 09:49

    Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

    24.07.2019, 09:45

    Тошкент вилоятида тўрт мингга яқин ҳайдовчи жарималарни тўлаш муддатини ўтказиб юборгани маълум бўлди

    24.07.2019, 09:34

    Ўзбекистонда микроқарзнинг энг юқори миқдори 50, микрокредитнинг эса 300 млн сўмгача оширилди

    24.07.2019, 08:37

    Ўзбекистонлик аёл Истанбулдаги касалхонада вафот этди

    24.07.2019, 08:25

    Маҳмуд Истамов Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари этиб сайланди

    24.07.2019, 08:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.