Истанбулдаги бош консулхона маълумотига кўра, 2019 йил 19 июль куни Bakırköy Hastenesi тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси Н.Р. вафот этди.
У 1 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олинган жароҳат туфайли касалхонага ётқизилган эди.
Туркия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари фожиали воқеа юзасидан тергов ишларини бошлади.
Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган. Марҳуманинг қариндошларига консуллик тегишли ҳуқуқий ёрдам кўрсатди.
Изоҳ (0)