Каталониянинг «Барселона» клуби Лондоннинг «Челси» жамоаси билан Японияда 23 июль, сешанба куни ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Учрашув давомида «аристократлар» вакиллари Тэмми Абраҳам (34) ҳамда Росс Баркли (81) урган голларга каталонияликлар ярим ҳимоячи Иван Ракитичнинг 90+1-дақиқада урган голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Челси» ўртоқлик ўйинида «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўртоқлик учрашуви
23 июль, сешанба
«Барселона»—«Челси» 1:2
Голлар: 0:1 — 34 Абраҳам, 0:2 — 81 Баркли, 1:2 — 90+1 Ракитич«Барселона»: тер Штеген (Нето, 46), Умтити (Лангле, 46), Альба (Гильем Жайме, 46), Пике (Тодибо, 46), Сержи Роберто (Аленья, 46), Пуч (де Ёнг, 46), Бускетс (Нелсон Семеду, 46), Кольядо (Малком, 46), Бускетс (Ракитич, 46), Дембеле (Карлес Перес, 46), Гризманн (Рафинья, 46)
«Челси»: Аррисабалага, Эмерсон (Алонсо, 46), Кристенсен (Томори, 48), Давид Луиз (Зума, 46), Аспиликуэта (Бакаёко, 71), Ковачич (Заппакоста, 70), Маунт (Баркли, 60), Пулишич (Жиру, 60), Жоржиньо (Дринкуотер, 71), Педро (Батшуайи, 70), Абраҳам (Кенеди, 60)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)