Мексика терма жамоаси ҳамда «Америка» клуби ҳимоячиси Эдсон Альварес фаолиятини «Аякс»да давом эттиради. Бу ҳақда Амстердам клубининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Амстердамликлар 21 ёшли футболчи учун 15 миллион евро тўлайдиган бўлди. Томонлар 5 йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, Альварес 2018/19 йилги мавсум «Америка» сафида 46 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Бундан ташқари, у терма жамоа таркибида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голни ўз номига ёздириб қўйди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)