Эртага, 23 июль куни Марказий ҳарбий округ қўмондони полковник Ойбек Саидов раҳбарлигида Навоий шаҳридаги Кучишлатар тузилмалари билан ҳамкорликда Бунёдкор кўчаси ва унга туташ йўлларда кечки соат 20:30 дан 21:30 гача шаҳар хавфсизлигини таъминлаш бўйича катта масштабдаги ўқув машғулоти ўтказилади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ Матбуот хизмати «Дарё»га хабар қилади.
Шу муносабат билан, Марказий ҳарбий округ раҳбарияти шаҳар аҳолисини хавотир олмасликка чақириб, йўлларда ҳарбий техникалар, хизмат машиналари ҳамда қуролли бўлинмалар ҳаракатланишида юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.
Изоҳ (0)