«Барселона» собиқ дарвозабони Виктор Вальдес клуб академиясига мураббий бўлди. Бу ҳақда «кўк-анорранглилар»нинг расмий сайтида хабар берилди.
Вальдес каталонияликлар билан 2020 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Томонлар мазкур шартномани яна бир йилга узайтириши мумкин.
Маълумот учун, 37 ёшли мутахассис ўтган мавсум «Мораталас» ёшлар жамоасини бошқарганди ва клубни Мадриднинг минтақавий лигасида чемпионга айлантирганди.
Вальдес июнь ойида УЕФА Про категориясидаги мураббийлик лицензиясини қўлга киритганди. Бу унга юқори дивизион вакилларини бошқариш имкониятини яратади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)