Россиянинг Твер вилоятида Калинин электростанциясининг учта энергоблоги ўчиб қолди, деб хабар бермоқда Meduza.

Фото: «ТАСС»

«Радиацион ҳудуд (фон) жойида. Қурилмаларга ҳеч қандай зарар етмаган», — деган АЭС вакиллари.

Қайд этилишича, биринчи ва иккинчи энергоблокларнинг автомат тўхтаб қолишига қисқа туташув сабаб бўлган. Шунингдек, уларнинг ўчиб қолиши энергия истеъмолчилари учун ҳеч қандай оқибатларга олиб келмаслиги таъкидланган.

Калинин электростанцияси Твер вилояти шимолида жойлашган. АЭС 1984 йилнинг май ойида фойдаланишга топширилган. Унинг таркибида 4 та энергоблок бўлиб, АЭСнинг умумий қуввати 4000 мегаваттга тенг.