Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Испаниялик ҳимоячи Марк Кукурелья «Эйбар»дан «Барселона»га қайтди, дея хабар берди Каталония клуби расмий сайти.

Фото: Twitter/@cucurella3

Фото: Twitter/@cucurella3

Каталонияликлар 20 ёшли футболчини қайта сотиб олиш вариантидан фойдаланди. Маълумот учун, у «кўк-анорранглилар» академиясига 2012 йилда келганди.

Эслатиб ўтамиз, Кукуреля ўтган мавсумни «Эйбар»да ижара асосида ўтказди, кейинчалик эса клуб уни 2 миллион еврога сотиб олганди. Лекин «Барселона»да футболчини 4 миллион еврога қайтариб олиш имконияти бор эди.

Каталония клуби Кукуреляни Жорди Албага ўринбосар сифатида олиб қолиши ёки бошқа клубга каттароқ маблағга сотиб юбориши борасида қарор қабул қилиши керак эди ва клуб ўз қарорини футболчини сотиб олиш билан эълон қилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади