Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилда Самарқанд шаҳрида анъанавий «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади. Айни пайтда фестивалга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бироқ фестивалнинг асосий қисми ўтказиладиган Регистон майдони айни пайтда кўримсиз ҳол ва бадбўй исга бурканиб бормоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Дарё» мухбири туристлар завқ билан томоша қиладиган, «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивали ўтказиладиган Регистон майдонидаги бугунги аҳволни ўрганди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивали бошланишига бир ойдан кўпроқ вақт қолди. Аммо бугунги кунда Регистон майдонининг аҳволини кўрган кишининг ичи ачийди. Ҳар куни минглаб хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрадиган ансамблнинг плиталари (кафеллари) қўпорилиб тушган. Айримлари ўрнатилган жойдан чиқиб, қийшиқ ҳолда қотиб қолган. Шундай тарихий жойга мутахассис усталар ўрнига «мардикор» олиб келиб ишлатгандан сўнг бундан ортиқ нимани ҳам кутиш мумкин?

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Регистон майдонининг ҳолатини ўрганиш мобайнида қизиқ бир ҳолатга дуч келдик. Авваллари Тиллакори мақбарасига яқинлашаверсангиз майин шаббода дилингизга илиқлик бахш этарди. Афсуски бугун ушбу шаббодага чиқиндининг қўланса иси аралашиб киши таъбини хира қиладиган даражага келган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Регистон ансамблининг ободонлаштириш бригадаси бошлиғи Аҳрор Санақуловнинг айтишича, «Мароқанд обод» давлат унитар корхонаси майдон атрофидаги чиқиндиларни олиб кетишга масъул этиб белгиланган. Бироқ корхона раҳбарлари ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб келмоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

– «Мароқанд обод» корхонасига қўнғироқ қилиб чарчадик. Душанба кунидан бошлаб қўнғироқ қилишини бошлаймиз. Эрта-индин деб ҳафтанинг охирида якшанба куни келиб, ёрдамга одам сўрайди, — дейди Регистон ансамбли дирексия ҳисобчиси Дилфуза Мансурова. – Шартнома бўйича битта рейсга 3,5 тонна чиқинди олиб кетиши керак. Бунинг учун 234 700 сўм тўловни амалга оширамиз. Биз ҳамма тўловларни олдиндан тўлаб қўйганмиз. Бироқ улар чиқиндини олиб кетишни доимо пайсалга солади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Дилфуза Мансурованинг айтишича, Регистон майдони делегация келадиган объект ҳисобланганлиги боис «Мароқанд обод» ДУК ҳафтада икки маротаба чиқиндини олиб кетиши керак. Аммо корхона ходимлари фақат якшанба куни келиб чиқиндиларни олиб кетаркан. Натижада бир ҳафта ичида тўпланган чиқиндилардан бадбўй ис чиқа бошлайди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

– Самарқанд шаҳридаги чиқиндиларни «Мароқанд обод» корхонаси олиб кетади. Сабаби ушбу корхона 400 минг тонна чиқиндини қайта ишлаш бўйича Франция тараққиёт агентлиги лойиҳасини қўлга киритган, — дейди Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси раҳбари Зафар Юсупов.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 11 июль куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонун талабларига риоя этиш юзасидан йиғилиш ўтказилган. Унда маданий мерос объектларида олиб борилаётган реставрация жараёнида, объектлар ҳудудини ободонлаштириш жараёнида, Самарқандга ташриф буюраётган меҳмонлар ва туристларга зарурий шарт-шароит яратиш борасидаги ишларда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар танқид қилинган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Йиғилиш давомида атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ва тизим бошқарувида қўпол хатоликларга йўл қўйганлиги учун вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ғолиб Негматов ҳамда Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш мустақил дирексияси директори Маруфи Бехруз Рауфзода эгаллаб турган вазифасига нолойиқ деб топилиб ишдан олиб ташланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)