Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Туркиянинг «Идеалист» шаҳарсозлик, меъморчилик ва муҳандислик компанияси томонидан замонавий сайёҳлик маркази барпо этилади, деб хабар қилади «Халқ сўзи Online».

Фото: «Халқ сўзи Online»

Фото: «Халқ сўзи Online»

Лойиҳага кўра, Бойсун туманининг Омонхона қишлоғидан Зовбоши тоғли ҳудудигача бўлган жойда анъанавий қишлоқ ҳаётини акс эттирувчи маданий, тиббий ва табиат туризми марказлари яратилади. Хусусан, маданий туризм марказида йирик маданият маркази, амалий санъат ва ҳунармандчилик устахоналари, ўтовлар мажмуаси, ойнали айвонлар, автотураргоҳ ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилса, табиат туризми марказида меҳмонхона, савдо шохобчалари, тиббий муассаса, вилла ҳамда эко боғлар жойлаштирилади. Тиббий туризм марказида тоғ-дор йўли бекати, махсус майдонлар, масжид ва меҳмонхоналар қурилиши кўзда тутилган.

Фото: «Халқ сўзи Online»

Фото: «Халқ сўзи Online»

Ҳар учала туризм марказлари тоғ-дор йўли орқали ўзаро боғланиб, пиёда сайр қилиш йўлаги, эркин тоғ веломаршрутлари ҳам ташкил этилади.

Лойиҳа 20 йил давомида 4 босқичда амалга оширилиши белгиланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади