Чернобиль АЭСдаги ҳалокат ликвидатор (ҳалокат оқибатларини бартараф этишда қатнашган)лардан бири Нагашибай Жусупов ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилади.
Ушбу фожиали воқеа Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида содир бўлган. Жусуповнинг ўз жонига қасд қилиши июнь охирида амалга оширилганлиги қайд этилди. У ўз жонига қасд қилганидан бир муддат олдин, HBO’нинг «Чернобиль» сериалини томоша қилган.
Марҳумнинг қизи таъкидлашича, Жусупов сериални кузатиш пайтида «кўзида ёш билан кўрган», чунки сериалдаги воқеалар унга жуда оғир хотираларини эслатган. Аниқланишича, Жусупов ликвидатор сифатида сафарбар этилган биринчи захиравий аскарлардан бири бўлган. Тўртинчи блокда реакторнинг ёнида ишлаган.
Бундан ташқари, Чернобиль АЭСдаги ҳалокатдан сўнг у деярли бутун ҳаёти давомида сурункали бош оғриғидан азоб чекган.
Изоҳ (0)