Самаралик рассом-санъатшунос Арсений Instagram’да «Вредитель Ли?» деб номланган янги перфоманс чиқарди. Бу ҳақда «Tjournal» хабар қилади.
Ташландиқ уйнинг ташқарисида тўртинчи қаватнинг деворига «ҳеч қаерга» бормайдиган бир бўлак зинапоя ўрнатиб, ўзи эса ногиронлар аравачасига ўтирди.
Рассом-санъатшунос таъкидлаганидек, россияликларнинг 8,5 фоизи ёки 12,5 миллион киши турли хил гуруҳдаги ногиронлар. Унинг сўзларига кўра, шаҳарда ҳаракати чекланган шахслар учун шароитнинг ёмонлиги уларнинг кўчага чиқа олмаслигига сабаб бўлмоқда.
Арсенийнинг сўзларига кўра, ногиронлар учун зинапоялар, шаҳардаги тўсиқларининг биринчи қаторидаги «қадам», пандусларнинг нотўғри қиялик даражаси, паст сифатли материаллар, ерости ўтиш йўллари ва бошқа кўплаб хавф-хатарлар шулар жумласидандир. Одатда бундай муаммолар эътибордан четда қолади.
Арсений суратга олишда Самара шаҳрининг ташқарисида кимсасиз қолдирилган кўп қаватли бинодан жой сифатида фойдаланган. Рассом бинолардан илгари ҳам ўз тасвирлари учун фойдаланган. Бундан олдин у «чумоли инидан уй-жой сотиб олаётган» одамлар учун стол тузаб қўйди.
Изоҳ (0)