Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанднинг Каттақўрғон туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Ш.Н.дан ундирувчи Ф.С.нинг фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Zarnews’нинг хабар беришича, Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими томонидан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарздор Ш.Н. Навоий вилоятининг Учқудуқ шаҳридан ушланиб, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Пахтачи туман маъмурий судига топширилган.
Суднинг қарорига асосан, қарздор Ш.Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, қарздор Ш.Н.дан ундирувчи Ф.С. фойдасига 53 миллион сўм ундириб берилган.
Изоҳ (0)