Таиланднинг Чон Бури шаҳрида бўлиб ўтаётган кураш спорти бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик курашчи қизлар 3 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Дастлаб -62 килогамм вазн тоифасида гиламга чиққан Арухан Жумабаева бронза медалини қўлга киритган бўлса, вазни 72 килограммгача бўлган курашчи қизлар баҳсида Светлана Окназарова кумуш медаль билан тақдирланди. Светлана финал беллашувида Хитой Тайпеи вакиласига имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа ўзбекистонлик курашчи қизлар мазкур мусобақани 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан якунлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)