• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ер курраси катта қурол-яроғ омбори бўлганми? Энг катта ҳарбий харажат қиладиган давлатлар

    «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош ўтган йили энг кўп ҳарбий харажат қилган мамлакатлар ҳақида ҳикоя қилади.

    Дунё тинчимас экан, ҳарбий харажатлар миқдори ошиб бораверади. Бу эса нималардир сабаб бўлиб яна урушлар бошланишига, уларда миллионлаб одамлар қурбон бўлишига, турли мамлакатлар вайрон бўлишига, миллиардлаб маблағ сарфланишига олиб келади.

    Иккинчи жаҳон уруши тугар экан, Ер шари аҳолиси «Фашизм устидан ғалаба қозонилди, энди урушлар бўлмайди» деб енгил тин олган эди. Аммо, минг афсуски, ўшандан кейин ҳам бир кун йўқки, тинчлик ҳукм сурган бўлса.

    Ўтган асрнинг ўзида АҚШ Вьетнамга, СССР Афғонистонга бостириб кириб, ўртада узоқ йиллар уруш бўлгани, ёки ХХ аср сўнгида Болқонда собиқ Югославия парчаланиши ортидан юзага келган урушлар, сўнгра XXI аср бошида АҚШ аввал Афғонистонга, сўнг ҳеч бир сабабсиз Ироққа бостириб кириши, Сурия можаролари туфайли дунё тинчлик кўрмаяпти.

    Дунёдаги энергоресурслар учун, геосиёсий таъсирлар учун уруш чиқаверар экан, яқин орада сайёрамиз урушлардан тинчишига кўзим етмайди. Урушлар чиқаверар экан, шунга яраша ҳарбий харажат ҳам бўлаверади. Аҳолисиинг қорни нонга тўймаса тўймасин, аммо мамлакат хавфсизлиги ва суверинитетини сақлаб қолиш учун турли қитъалардаги турли давлатлар ўз ҳарбий харажатларига маблағ ажратаверади.

    Қуйида умумий ҳарбий харажатлар учун энг кўп маблағ ажратаётган давлатлар ўнлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    10. Жанубий Корея

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Умумий ҳарбий харажатлари: 43,1 миллиард доллар

    Жанубий Корея анча йиллардан бери ҳарбий харажатлари миқдорини тўхтовсиз ошириб келяпти. Бунга ён қўшниси, Шимолий Кореядаги ядро қуроли тадқиқотлари ҳам сабаб бўляпти. Жанубий Корея ҳарбий хизмат мажбурий бўлган дунёдаги кам сонли давлатлардан бири ҳисобланади. Бу мамлакатда маълум ёшга етган ҳар бир йигит, истиснолар ва арзирли сабаби бўлмаса, албатта мажбурий ҳарбий хизматга бориши шарт.

    Бу мамлакатнинг ҳарбий харажатлари 2018 йилда ўртача аҳоли жон бошига 830 доллардан тўғри келган.

    9. Япония

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Умумий ҳарбий харажатлари: 46,6 миллиард доллар

    Япония ҳам умумий ҳарбий харажатлар миқдорини тўхтовсиз ошириб келяпти.

    Япония Иккинчи жаҳон урушида енгилганидан сўнг ғолиб давлатлар –  АҚШ, СССР, Англия, Франция томонидан унга оғир шартлар қўйилди. Ана шу шартлардан бири конституцияда «Япония бундан буёғига ўз армиясини тузмайди ва ҳеч қайси давлат билан урушмайди» деб алоҳида модда ёздириш бўлди. Шундан сўнг Япония армия сақлашдан воз кечди ва мамлакатда ўнлаб АҚШ ҳарбий базалари очилди. Япония эса ҳарбий харажатлар қисқартирилгани туфайли салмоқли маблағни таълим соҳасига йўналтирди ва қисқа муддатда натижаси олди. Урушда енгилгани ва бутунлай вайрон бўлганидан бор-йўғи 15 йил ўтиб – 1960-йилларда дунёда «япон мўъжизаси» номи билан машҳур бўлган иқтисодий ривожланишга эришди. Унинг бу натижага эришишига ҳарбий харажатлар қисқартирилиши ва салмоқли маблағ таълимга сарфлангани сабаб бўлган эди.

    Аммо охирги 15–20 йилда Япония ён қўшниси Шимолий Корея ядро ракеталари яратиш устида иш олиб бориши, бу йўлда турли синовлар ўтказиши ортидан ҳарбий харажатларни кескин оширди ва бугунги кунда умумий ҳарбий харажатлар миқдори бўйича биринчи ўнталикка киряпти.

    Бу мамлакатнинг умумий ҳарбий харажатлари 2018 йилда аҳоли жон бошига 365 доллардан тўғри келган.

    8. Германия

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Умумий ҳарбий харажатлари: 49,5 миллиард доллар

    Иккинчи жаҳон урушида енгилган Германияни ғолиблар иккига бўлиб олди. Мамлакатнинг ғарбий қисми ГФР, шарқий қисми эса ГДР деб аталди. Ғолиблар ҳар икки мамлакатга узоқ йиллар армия тузиш ва сақлашга изн бермай, кўплаб ҳарбий базаларини очиб, ўзлари қўриқлади. ГФРда асосан АҚШ ҳарбий базалари, ГДРда эса СССР ҳарбий базалари жойлаштирилди.

    1989 йилда икки Германия бирлашгач, унинг шарқий қисмидаги СССР ҳарбий базалари олиб чиқиб кетилди. АҚШ ҳарбий базалари эса ҳунузгача фаолият олиб боряпти. Лекин Германия ҳам ҳарбий қудратини ошириб келяпти ва шунга монанд йилдан йилга ҳарбий харажатлар ҳам ошмоқда.

    Бу мамлакатнинг умумий ҳарбий харажатлари 2018 йилда аҳоли жон бошига 600 доллардан тўғри келган.

    7. Буюк Британия

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Умумий ҳарбий харажатлари: 50 миллиард доллар

    Буюк Британия ҳам охирги йилларда ҳарбий харажатларни мунтазам оширяпти. Мамлакатда 1998 йилдаги кўрсаткичларга нисбатан умумий ҳарбий харажатлар 76 фоизга ошган.

    Бу мамлакатнинг умумий ҳарбий харажатлари 2018 йилда аҳоли жон бошига 750 доллардан тўғри келган.

    6. Россия

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Умумий ҳарбий харажатлари: 61,4 миллиард доллар

    Россия умумий ҳарбий харажатлар рейтингининг биринчи ўнлигидаги йилдан йил ҳарбий харажатлари қисқариб келаётган ягона давлат ҳисобланади. 2018 йилда унинг ҳарбий харажатлари 2017 йилдагига қараганда 3,5 фоизга қисқарди.

    Халқаро таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Россияда умумий ҳарбий харажатларининг қисқариб келаётгани 2014 йилда Украина – Россия можароси ортидан Ғарб давлатлари Россияга нисбатан жорий қилган иқтисодий санкциялари ва иқтисодий инқироз туфайли бўляпти.

    Бу мамлакатнинг умумий ҳарбий харажатлари 2018 йилда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 425 доллардан тўғри келган.

    5. Франция

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Умумий ҳарбий харажатлари: 63,8 миллиард доллар

    Франция умумий ҳарбий харажатлар миқдори бўйича АҚШ, Хитой, Саудия Арабистони, Ҳиндистон билан биргаликда биринчи бешликни тугатиб беради. Бу бешликнинг умумий ҳарбий харажатлари дунёдаги умумий ҳарбий харажатлар миқдорининг 60 фоизини ташкил этади.

    Бу мамлакатда умумий ҳарбий харажатлар 2018 йилда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 950 доллардан тўғри келган.

    4. Ҳиндистон

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Умумий ҳарбий харажатлари: 66,5 миллиард доллар

    Ҳиндистон ҳам ҳарбий харажатларини тўхтовсиз ошириб келаётган мамлакат ҳисобланади. 2018 йилда бу мамлакат ўз ҳарбий харажатларини 2017 йилга қараганда 3,1 фоизга оширди ва умумий миқдор 66,5 миллиардни ташкил этди. Ҳиндистоннинг умумий ҳарбий харажатлари 2018 йилда ЯИМ ҳажмининг 2,1 фоизини ташкил этди.

    Бу мамлакатда умумий ҳарбий харажатлар 2018 йилда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 239 доллардан тўғри келган.

    3. Саудия Арабистони

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Умумий ҳарбий харажатлари: 67,6 миллиард доллар

    Саудия Арабистони охирги йилларда умумий ҳарбий харажатлар учун салмоқли суммаларда маблағ ажратмоқда. Саудия Арабистони яна бир қатор Форс кўрфази ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан биргаликда ЯИМ ҳажмига нисбатан умумий ҳарбий харажатларга энг кўп маблағ ажратётган мамлакатлар сирасига киради. 2018 йилда ҳарбий харажатлар учун бу мамлакат ажратган сумма мамлакат ЯИМ ҳажмининг 8,8 фоизини ташкил этди. Бу кўрсаткич Уммонда 8,2 фоиз, Кувайтда 5,1 фоиз, Ливанда 5,0 фоиз, Иорданияда 4,7 фоиз, Исроилда 4,3 фоизни ташкил этган.

    Бу мамлакатда умумий ҳарбий харажатлар 2018 йилда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 2050 доллардан тўғри келган.

    2. Хитой

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Умумий ҳарбий харажатлари: 250 миллиард доллар

    Хитой умумий ҳарбий харажатлар бўйича иккинчи ўринда туради. Бугунги кунда унинг умумий ҳарбий харажатлари 250 миллиард долларни ташкил этмоқда.

    Хитой 2006–2008 йилларда умумий ҳарбий харажатлар учун 50–80 миллиард доллар ажратар эди ва бу рўйхатда биринчи ўринда турган АҚШ ҳарбий харажатларининг бор йўғи 10 фоизини ташкил этар эди. Хитойнинг умумий ҳарбий харажатлари илк бора бундан 10 йил аввал – 2009 йилда 100 миллиард доллардан ошди. Шундан бери Хитой ҳар йили ҳарбий харажатларини тўхтовсиз ошириб келмоқда.

    Бугунги кунда Хитой ҳарбий харажатлар учун ажратаётган маблағи дунёдаги ялпи миқдорнинг 14 фоизини ташкил этмоқда. Умумий ҳарбий харажатлар мамлакат ЯИМ ҳажмининг 1,9 фоизини ташкил қилмоқда.

    Бу мамлакатда умумий ҳарбий харажатлар 2018 йилда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 180 миллиард доллардан тўғри келган.

    1. АҚШ

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Умумий ҳарбий харажатлари: 649 миллиард доллар

    АҚШ ҳарбий харажатлар бўйича дунёда 1-ўринда туради. Охирги йилларда Хитой ҳарбий харажатларини бироз оширди, аммо шунда ҳам унинг харажатлари АҚШ кўрсаткичларининг ярмига ҳам етмаяпти. Хитойдан бошқа исталган мамлакат, ҳатто Россия ҳарбий харажатлари ҳам АҚШникининг 10 фоизи атрофида бўляпти.

    АҚШ ҳарбий харажатларининг бунчалик катта эканига мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги, дунёда биринчи рақамли иқтисод экани, НАТО ҳарбий блокининг бош молиявий таъминотчисилиги ҳамда хорижда кўплаб турли ҳарбий базаларининг кўплиги сабаб бўляпти.

    Бугунги кунда дунёнинг қирққа яқин давлатида АҚШнинг 730 та турли ҳарбий базаси бор ва бу кўрсаткич бўйича ҳам унга ҳеч ким яқинлаша олмайди.

    Бу мамлакатда умумий ҳарбий харажатлар 2018 йилда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 2 000 доллардан тўғри келган.

    * * *

    Умуман олганда, дунё миқёсида ҳар йили умумий ҳарбий харажатлар миқдори ошиб келмоқда.

    2018 йилда дунё мамлакатларининг умумий ҳарбий харажатлари 1,822 миллиард долларни ташкил этди ва бу 2017 йилдагидан 2,6 фоизга кўп бўлди. Бугун Ер шарини том маънода катта бир қурол-аслаҳа омборига қиёсласа ҳам бўлади.

    12.07.2019, 11:17   Изоҳ (0)   105929
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москвада миясининг ярми йўқ бемор аниқланди

    12.07.2019, 10:51

    Суданда амалга оширилган ҳарбий тўнтаришдан уч ой ўтиб, янги қўзғалон бошланди

    12.07.2019, 10:01

    Украина президенти Владимир Зеленскийнинг офисида тинтув ишлари олиб борилди

    12.07.2019, 09:23

    Музламайдиган кўл, «Руҳ Ўрда» ва кўчманчилар ўйинлари: Иссиқкўлга нима учун ва қандай бориш керак?

    12.07.2019, 09:10

    Толибон АҚШ билан қатор масалаларда келишувга эришганини маълум қилди

    12.07.2019, 08:35

    Путин Украина президенти Владимир Зеленский билан илк бор телефон орқали суҳбатлашди

    11.07.2019, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.