«Реал» ҳали ҳам «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олиш фикридан қайтмаган. Бу ҳақда Goal хабар берди.
Францияликнинг Мадрид клубига ўтишини иккита асосий сабаб қийинлаштирмоқда.
Биринчидан, «қизил иблислар» Погбани имкон қадар жамоада олиб қолмоқчи. Иккинчидан эса трансферни амалга ошириш учун мадридликларга қўшимча маблағ зарур.
Манбага кўра, ярим ҳимоячилар Гарет Бэйл, Иско ҳамда Хамес Родригес «Қироллик клуби»ни тарк этади.
Шунингдек, «Ювентус» ҳам Погбани жамоага қайтариш борасида жиддий шуғулланмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)