2019 йилнинг 9 июль куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани «Янгиҳаёт» МФЙ Янгиҳаёт кўчаси 16-уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида туман ЁХБ диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар қилади.
Воқеа жойига етиб борган 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида уйнинг 300 кв/метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Шунингдек, ёнғинда фуқароларнинг тан жароҳати олишларига ва ҳалок бўлишларига йўл қўйилмаган. Ёнғин оқибатида уйнинг 90 кв/метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодисанинг тахминий келиб чиқиш сабаби — болалар шўхлиги. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)