Тошкент шаҳрида 2019—2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича йўлларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати Telegram’даги каналида хабар қилади.
Шу муносабат билан айрим марказий йўлларда транспортлар ҳаракати чекланмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳри Нукус кўчасида иссиқлик тизимининг ер ости қувурларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Шу боис, бу ерда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади.
Мазкур ҳолатни инобатга олиб, Нукус кўчаси бўйлаб Миробод кўчасидан Фарғона йўли кўчасига қадар бир нечта жамоат транспорти йўналишлари ўзгаради. Унга кўра:— Миробод кўчаси ва Фарғона йўли кўчалари оралиғида 12, 14, 22, 26, 37, 46, 55, 60, 78, 80, 81, 127 сонли автобус, 11, 23, 30, 67, 136, 152 сонли маршрут таксилари Ойбек чорраҳасидан ўнгга, вокзал томонга;— 22, 26, 37, 55, 60, 80 сонли автобус, 11, 23, 30, 67, 95 маршрут таксилари Нукус кўчасидан Тарас Шевченко кўчалари орқали;
— 14, 46, 78 сонли автобуслар Нукус ва Амир Темур кўчалари орқали вақтинча ҳаракатланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан, юқорида келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Изоҳ (0)