Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Индонезиянинг Сулавеси ороли яқинидаги Молукк денгизида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизматига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: Earthquake

Фото: Earthquake

Таъкидланишича, ер ости силкинишлари 36,3 километр чуқурликда аниқланган бўлиб, унинг эпимаркази Тернате шаҳридан 133 километр ғарбда жойлашган.

Зилзила оқибатида жароҳат олганлар ёки вайрон бўлган бинолар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Al Jazerra телеканалининг маълумотига кўра, ер ости силкинишлари Тернатеда ваҳима келтириб чиқарган — шаҳар аҳолиси қирғоқбўйи ҳудудларни тарк эта бошланган. Индонезия ҳукумати цунами хавфидан огоҳлантирган, бироқ кейинроқ ҳеч қандай хавф йўқлиги маълум бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар