Фарғона вилояти имом-хатибларнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати маълум қилди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Салим Қодиров ўз ихтиёрига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Марғилон шаҳар бош имом-хатиби ва «Хонақоҳ» жоме масжиди имом-хатиби Убайдуллоҳ Абдуллаев Фарғона вилояти бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.